UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

14 июл 18:14
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов U-20 Жаҳон чемпионати санаси, янги стадион очилиши ҳамда Осиё кубоги мезбонлиги ҳақида гапирди

Теглар :  Равшан Эрматов
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатимиз футболидаги йирик лойиҳалар, хусусан, 2027 йилда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда инфратузилмадаги янгиланишлар ҳақида маълумот берди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни
2027 йил бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги мундиални Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари биргаликда қабул қилади. Кичик мундиал куз ойларида (сентябрь-октябрь) ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида ФИФА билан ҳамкорликда махсус маҳаллий ташкилий қўмита – "LOC" ишчи гуруҳи тузилган. Ҳозирги кунда мазкур гуруҳ томонидан барча муҳим йўналишлар бўйича ишлар олиб борилмоқда:

  • Стадионлар ва машғулот майдонларининг ҳолати;

  • Меҳмонхоналар ва йўл инфратузилмаси;

  • Чипталар сотуви (тикетинг) ва маркетинг масалалари.

Янги Тошкентда барпо этилаётган замонавий стадион
Мезбонлик доирасидаги энг йирик лойиҳалардан бири – Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган замонавий стадион ҳисобланади. Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, мазкур ўйингоҳ айнан 2027 йилги Жаҳон чемпионати арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ва бу халқимиз учун яна бир муҳташам спорт иншооти сифатида тақдим этилади.

Осиё Кубогига мезбонлик қилиш режалари
Шунингдек, ЎФА расмийси инфратузилмавий янгиланишлар келгусида янада йирик турнирларни қабул қилишга замин яратишини айтиб ўтди. Маълумки, Ўзбекистон ўз тарихида ҳали бирор марта миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё Кубогига мезбонлик қилмаган. Бунга асосан стадионлар сиғими ва инфратузилмадаги айрим камчиликлар сабаб бўлган.

Аммо Янги Тошкентдаги стадионнинг қурилиши, мавжуд ўйингоҳларнинг реконструкция қилиниши ва янги ареналарнинг фойдаланишга топширилиши бу борадаги имкониятларни кенгайтиради. Келажакда Ўзбекистон бундай йирик мусобақаларни, жумладан, катталар ўртасидаги Осиё кубогини қўшни давлатлар билан ҳамкорликда ўзида қабул қилишни мақсад қилган. Равшан Эрматов ушбу ташаббус ўзбек футболи мухлисларига манзур бўлишига умид билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг