UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

24 июн 11:55
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов: "Биз ҳали биринчи синфмиз!"

Теглар :  Равшан Эрматов
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Португалиядан учралган йирик ҳисобли мағлубиятга изоҳ берди.

ЎФА раҳбари терма жамоамиз ҳали ривожланиш босқичида эканлигини таъкидлади.

"Ҳисоб 0:2 бўлиб турган вақтда голимиз инобатга олинганида эди... Бироз адолатсизлик бўлди, лекин бунга ҳам кўнамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз ҳозир ривожланиш босқичидамиз. Муҳтарам Президентимиз томонларидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бизга озгина вақт керак, чунки ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Биринчи синф ўқувчиси тўққизинчи синф боласи билан рақобатлаша оладими? Биз ҳозирча худди биринчи синфдекмиз. Буни тўғри тушунишимиз лозим. Бу гаплар ўзини оқлаш эмас, балки вазиятни реал қабул қилишдир. Шундай кунлар келадики, ҳали Португалия Ўзбекистондан қўрқиб майдонга тушадиган бўлади. Агар ривожланиш йўлимиздан тўғри кетсак, бу кунларга албатта эришамиз

Беҳруз Каримовнинг 18 ёшида бундай юқори даражада ўйин кўрсатаётганига бутун дунё лол қолмоқда. Янги Ўзбекистонда эса бунинг имкони бор. Ушбу илк тажриба бизга нималарнинг устида ишлашимиз кераклигини ва қайси йўлдан боришимиз лозимлигини кўрсатиб бермоқда. Мазкур Жаҳон чемпионати биз учун жуда муҳим эди ва у ўсишга эришишимиз йўлида катта мактаб вазифасини ўтаяпти. Муҳтарам Президентимиз ва халқимиз билан бир тан-у бир жон бўлиб, келажакда улкан ютуқларга албатта эришамиз",- деди Равшан Эрматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг