UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 май 11:13
Янгиликлар

Футбол

Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионатидан олдин: "Йигитларнинг иштиёқи баланд"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионати олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Тайёргарлик ҳақида:
Осиё чемпионатидан кейин яхши йиғинлар ўтказишга эришдик. Хусусан, Испаниядаги йиғинда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтарга қарши учрашувлар ўтказдик. Кейинчалик режа асосида жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича иш олиб бордик.

ЖЧ ташкилотчилиги ҳақида:

Ташкилотчилик ҳақида ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча бироз кичикроқ, лекин энг асосийси майдонларнинг ҳолати яхши.

Таркиб ҳақида:

Турдимуродовни янги деб бўлмайди, у кўплаб йиғинларимизда иштирок этган. Айни пайтда у ўзининг яхши формасида. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уни жалб этганмиз. Аввалги йиғинларда барча футболчиларга имконият берилди, ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшани таркибга киритдик.




Аргентина ҳақида:

Аргентина билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Уларни сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик ва шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз.

Кучли рақиб, ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ. Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия ҳам билан ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик. Шу ўринда тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил этгани учун раҳбариятга ва халқаро алоқалар бўлими мутахассисларига миннатдорчилик билдираман.

Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида:

Аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз, қолаверса, аввалги иштирокларимиздаги натижаларимизни яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига тайёрмиз.

Биз ҳозир олисдамиз, шу сабабли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезамиз. Халқимиз ойнайи жаҳон орқали бизни кўриб турганини албатта ҳис қиламиз, уларнинг дуолари биз учун муҳим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг