08 сен 09:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Россиялик жангчи Ринат Фахретдинов октябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган ACBJJ турнирида бразилиялик Элизеу Залески дос Сантос билан реванш жангини ўтказади.
Жанг бразилия жиу-житсу қоидалари асосида бўлиб ўтади ва унда ACBJJ чемпионлик камари учун курашилади.
Фахретдинов ва Залески 2023 йилда Сан-Паулу шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 231 турнирида ҳам тўқнаш келишган. Ўшандаги жанг тўлиқ уч раунд давом этган ва дуранг билан якунланган.
34 ёшли Фахретдиновнинг ММАдаги рекорди — 26 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дурангдан иборат.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар