06 июл 09:21
Янгиликлар
ACBJJ 21: Росас Магомедшариповни, "Гладиатор" эса Петросянни тўхтатди, Зубайрада мағлубият!
Жиу-житсу қоидалари бўйича ўтказилган оқшомнинг асосий беллашуви UFC`нинг энг ёш жангчиси, мексикалик Рауль Росас Жуниор россиялик Хасан Магомедшариповга қарши гиламга чиқди. Енгил вазн (70 кг) тоифасида ташкил этилган баҳснинг олтинчи дақиқасида Рауль Росас рақибини ортдан бўғиб қўйди ва All-stars камарини қўлга киритди. Хасан Магомедшарипов жароҳат олган акаси Забит Магомедшариповнинг ўрнига қисқа фурсатда Раулга қарши беллашувни қабул қилганди.
Аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим баҳсда собиқ UFC жангчилари Ринат Фахретдинов ва Армен Петросян ўзаро тўқнаш келди. Гладиатор Фахретдинов жанговар жиу-житсу бўйича ўтган беллашувда очколар ҳисобига кўра зафар қучиб, 90 кг вазнда ACBJJ чемпионига айланди.
Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, таниқли UFC ўрта вазн тоифаси вакили Брендан Аллен муддатидан аввал ярим ўрта вазнда собиқ PFL чемпиони Рамазан Курамагомедовни мағлубиятга учратди. Юсуф Раисов ва Майрбек Тайсумов ҳам рақибларини таслим этиши. Зубайра Тухугов эса UFC`даги собиқ рақиби Элвис Бренерга имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар