UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 июн 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

35 ёшли Забит Магомедшарипов 21 яшар Рауль Росасга қарши жанг қилади

Россиялик тажрибали аралаш яккакураш устаси Забит Магомедшарипов қайтмоқда.

ACBJJ лигаси Забит Магомедшарипов 5 июль куни Москвада бўлиб ўтадиган ACBJJ 21 турнирининг асосий беллашувини расман тасдиқлади. Бироқ россияликнинг рақиби аввалдан айтилганидек, янги зеландиялик Ден Хукер эмас, балки UFC`нинг ўта енгил дивизионида иштирок этувчи америкалик Рауль Росас Жуниор бўлади.

Тадбир хедлайнерлари 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида жиу-житсу қоидалари бўйича беллашадилар. Ғолиб "All Stars" камарини қўлга киритади. 

Турнирнинг иккинчи муҳим тадбирида собиқ UFC жангчилари Армен Петросян ва Ринат Фахретдинов 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида жиу-житсу қоидалари бўйича жанг ўтказади.

Маълумот учун, 35 ёшли Забит Магомедшарипов аралаш яккакурашдаги профессионал фаолиятини якунлаганини расман эълон қилганидан уч йил ўтиб, февраль ойида ACBJJ лигаси билан шартнома имзолади.

21 ёшли Рауль Росас Жуниор дунёнинг энг кучли лигасида бешта ғалабали серияда бормоқда. Ўз вақтида UFC`нинг энг ёш жангчиси бўлган Росас апрель ойида америкалик Сан-Паулудаги Hype Brazil турнирида иштирок этиб, бразилиялик Дэйвесон Фигередо билан грепплинг бўйича дуранг натижа қайд этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг