UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

13 июн 23:52
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". 251 дақиқа давом этган Жокович - Циципас финал баҳси якунланди

Икки ҳафта давомида Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири ўз якунига етди.

Бироз аввал эркаклар ўртасидаги Франция Очиқ чемпионатининг ғолиби аниқланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ATP рейтингида бешинчи поғонадан жой олиб турган грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди ва иродали ғалабани тантана қилди. 

Дастлабки икки сетни 6/7(6), 2/6 ҳисобларида бой берган сербиялик теннис юлдузи якунда ажойиб камбэкни амалга оширди ва кетма-кет учта сетни ўз фойдасига ҳал қилди - 6/3, 6/2, 6/4. Тўрт соату 11 дақиқа давом этган финалда 34 ёшли Жокович 5 та, 22 яшар Циципас эса 14 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Новак фойдасига йириклашди - 6:3.

Шу тариқа, Новак Жокович фаолиятидаги ўн тўққизинчи "Катта Дубулға" турнири бош совринини қўлга киритди. "Ролан Гаррос"даги муваффақиятли иштирок унга 2000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 400 минг евро мукофот пулини тақдим этди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 июн 00:59:21
Shahriyor Ikromovich Farmanov
Камбэкки зури бупти гап йук
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг