01 июн 18:47
Янгиликлар
Теннис

"Ролан Гаррос". Элина Свитолина камбэк эвазига 1/4 финалга чиқди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи ҳафта баҳслари бошланди.
Дунёнинг 14-ракеткаси Элина Свитолина бироз аввал якунига етган тўртинчи давра учрашувида иродали ғалабага эришди. Украиналик теннис маликаси сайёрамизнинг тўртинчи ракеткаси италиялик Жасмине Паолинини камбэк эвазига мағлубиятга учратди - 4/6, 7/6(6), 6/1.
Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Элина ғалаба қозонди. Икки соату 27 дақиқа давом этган баҳсда Свитолина 2, Паолини 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича минимал устунлик ғолиб теннисчи томонида бўлди - 7 га 6. Энди украиналик 1/4 финалда польшалик Ига Свёнтекка қарши кортга чиқади. У ўз ўрнида қозоғистонлик Елена Рибакинадан устун келди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар