UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0

06 июн 14:14
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Қозоғистонлик теннис маликаси 1/2 финал остонасида тўхтатилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири давом этмоқда.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда сайёрамизнинг тўртинчи рақамли теннис маликаси Елена Рибакина 1/4 финал босқичида ўз иштирокини тўхтатди. Қозоғистонлик теннисчи WTA рейтингининг 15-поғонасида бораётган италиялик Жасмине Паолинига уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди - 2/6, 6/4, 4/6.

Жасмине бу тарихий ғалабаси эвазига теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 2:2. Икки соату уч дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 10, Паолини 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Еленада кўпроқ бўлди - 3 га 1. Брейклар бўйича эса Жасмине устунлик қилди - 7 га 5. 

Италиялик теннис маликаси фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнириларининг 1/2 финалига етиб келди. Бунгача унинг Франция Очиқ чемпионатидаги энг яхши натижаси иккинчи давра бўлган эди. Паолини фаолиятида учинчи бор Топ-5`даги рақибасидан устун келди. Энди у финал чиптаси учун ўзи сингари кашфиётга айланган россияликлик 17 ёшли Мирра Андреевага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг