UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

01 окт 09:55
Янгиликлар

Шахмат

Рустам Қосимжонов Англиядаги турнирда дуранг ўйнади

Шу кунларда Англиянинг Мэн оролида шахмат бўйича нуфузли мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган опен-турнирда ҳамюртимиз, 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Швейцарча тизимда ўтказилаётган ушбу мусобақада жами 159 нафар шахматчи дона суряпти.

Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, собиқ жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Магнус Карлсен, умуман олганда, жаҳон рейтингининг юқори элитасидаги барча шахмат юлдузлари бор.

Рустам Қосимжонов кеча ўтказилган 8-партия учрашувида голландиялик гроссмейстер Эрвин Л’Амига қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, муросага келди. Ҳозирча ҳамюртимиз 8 имкониятдан 5,5 очко жамғарган.


Пешқадам Магнус Карлсен ҳисобида 7 очко бор. Кеча норвегиялик жаҳон чемпиони қора доналарда ўйнашига қарамай, асосий рақиби америкалик Фабиано Каруанани мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, турнир ғолиби 50 000 фунт стерлингга эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 25 000, учинчи ўринни эгаллаган шахматчи 12 500 фунт стерлинг миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади.

8-тур натижалари: Каруана – Карлсен 0-1, Накамура – Сутовский 1-0, Фрессине – Ананд 0-1, Соколов – Раппорт 0-1, Хоу Ифань – Богнер 1-0, Свапнил – Шорт 1-0, Крамник – Сетураман 1-0, Хауэлл – Тимман 1-0, Жонс – Бациашвили 1-0, Костенюк – Широв 0-1. Видит – Эльянов, Гранделиус – Адамс, Л’Ами – Рустам Қосимжонов, Биндрих – Мовсесян, Акобян – Лендерман партиялари дуранг билан якунланди.

8-турдан кейинги вазият: 1. М.Карлсен (Норвегия) – 7; 2. Х.Накамура (АҚШ) – 6,5; 3-8. В.Ананд, С.Видит, С.Свапнил (ҳаммаси Ҳиндистон), П.Эльянов (Украина), Р.Раппорт (Венгрия), Хоу Ифань (Хитой) – 6; 9-25. В.Крамник (Россия), Ф.Каруана, В.Акобян, Ж.Шонг, А.Лендерман (ҳаммаси АҚШ), М.Адамс, Д.Хауэлл, Г.Жонс (ҳаммаси Англия), Э.Сутовский (Исроил), П.Леко (Венгрия), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон), С.Мовсесян (Арманистон), Н.Гранделиус (Швеция), А.Широв (Латвия), Э.Л’Ами (Голландия), Ф.Биндрих (Германия), Л.Сунилдут (Ҳиндистон) – 5,5.

9-тур жуфтликлари: Карлсен – Накамура, Ананд – Хоу Ифань, Эльянов – Свапнил, Раппорт – Видит, Жонс – Крамник, Акобян – Каруана, Адамс – Шонг, Широв – Хауэлл, Сутовский – Гранделиус, Лендерман – Леко, Рустам Қосимжонов – Биндрих, Мовсесян – Л’Ами, Вальехо – Сунилдут.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг