23 июн 10:46
Янгиликлар
Теннис

Сабинанинг Москва турнири чорак финалидаги рақибаси маълум
Москва шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат турнир ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.
Мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида қайд этилган Сабина Шарипова бугун чорак финал учрашувини ўтказади. Унинг ярим финал остонасидаги рақибаси россиялик Полина Виноградова бўлади.
Кеча Сабина иккинчи давра баҳсида россиялик
Алина Силични 6:1, 7:6 ҳисобида мағлуб этганди. Биринчи босқичда эса яна бир россиялик
теннисчи Карин Саркисовадан 6:4, 6:7(5), 6:4 ҳисобида устун келган эди.
Ҳавола :
Фикрлар