UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

09 апр 18:08
Янгиликлар

Қиличбозлик

Саблячи йигитларимиз ҳам, қизларимиз ҳам Жаҳон чемпионатининг жамоавий дастурида бронза медалларига эга чиқишди

Шу кунларда Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аҳамиятлиси, мусобақанинг бугунги куни биз учун анчайин омадли ўтди. Кун давомида сабля йўналиши бўйича ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасидаги жамоавий дастур беллашувлари ташкил этилди.

Самира Шокирова, Фернанда Эррера, Аякўз Жумамуратова ҳамда Гулистан Пердебаевадан иборат қизлар жамоамиз 33 та терма жамоа орасида учинчи натижани қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди. Олтин медаллар АҚШ қизларига насиб этган бўлса, франциялик саблячилар иккинчи бўлди.

Йигитлар ўртасидаги беллашувларда эса Зухриддин Қодиров, Ислом Абдазов, Муса Аймуратов ва Сардор Абдукаримбеков юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Қувонарлиси, йигитларимиз ҳам ўз баҳсларида қизлар сингари бронза медалларини қўлга киритди. 

Қизиғи, бу дастурда ҳам АҚШ термаси биринчи ўринни ҳеч кимга бермади. Кумуш медаллар эса Италия терма жамоаси аъзолариники бўлди. Мусобақа давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг