UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 дек 21:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясида лавозимга эга бўлди

Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотайба ташкилотда расман янги Фонд - Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганини маълум қилди.

Эътиборлиси, ушбу фондга айнан ўзбекистонлик мутахассис раҳбарлик қиладиган бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ушбу фонд раҳбари этиб тайинланди. 

ASBC (Осиё бокс конфедерацияси)  раҳбари ушбу ташкилот тузилганини эълон қилар экан, Осиёда боксни янада ривожлантириш борасида узоқ муддатлик стратегия ишлаб чиқилганини айтди. 

Келаси йили ASBC бюджетида янги Фонд учун маълум миқдордаги маблағ ажратилади. Ушбу пул қитъамизда бокси ривожланаётган мамлакатлар миллий федерацияларига ажратилади. 

Осиё бокс конфедерацияси Фонд сўровига асосан, бундай мамлакатларни бокс учун зарур бўлган анжомлар, таълим курслари, логистика масалалари ва бошқа йўналишлар бўйича қўллаб-қувватлайди.

Фонд комиссияси таркибида ҳамюртимизга беш нафар минтақавий вице-президент ҳам тайинланган. 

Унга кўра, фонд раҳбарияти таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Сакен Полатов (Ўзбекистон) - Осиё бокс конфедерацияси Ижроқўм аъзоси, Фонд раиси.

Эдгар Пиксон (Филиппин) - Осиё бокс конфедерацияси Ижроқўм аъзоси, Фонд раиси ўринбосари

Фавзи Асафра (Фаластин) - Фаластин бокс федерацияси президенти

Раж Кумар Сачети (Ҳиндистон) - Ҳиндистон бокс федерацияси ижрочи директори, ASBC президенти маслаҳатчиси

Билли Вонг (Макао) - Макао бокс федерацияси вакили

Ҳамюртимиз ўз билим ва малакаси эвазига эндиликда нафақат Ўзбекистон, балки қитъамиз бокси ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшадиган бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Сакен Джетибаевичга янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар, омадлар тилаймиз.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг