UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 сен 20:41
Янгиликлар

Дзюдо

Самарқандда ихтисослаштирилган дзюдо зали фойдаланишга топширилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоСамарқанд
Бугун Самарқанд шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси ҳамкорлигида бунёд этилган ва барча замонавий талабларга жавоб берувчи ихтисослаширилган дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Байрамона тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуруллаев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоамиз бош мураббийи, дзюдо тарихидаги энг ёш Олимпиада чемпиони, афсонавий Илиас Илиадис, Токио-2020 қаҳрамонларидан бири Давлат Бобонов бошчилигидаги дзюдочиларимиз иштирок этди. 

"Ушбу лойиҳа доирасида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда замонавий ихтисослаштирилган дзюдо спорт залларини қуриш кўзда тутилган. Аҳоли энг зич жойлашган худудлардаги 15 мактабда 28 000 ўқувчи ва 70 000 нафар болаларни спорт тўгаракларига жалб қилиш имконияти юзага келади. Бизнинг асосий мақсадимиз – жойларда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш,  болаларнинг бўш вақтини махмунли ташкил этиш ва уларнинг дзюдога бўлган меҳрларини мактаб ёшиданоқ уйғотишни таъминлаш иборат", - деди Халқ таълими вазири.  

Ушбу зал барча замонавий талабларни инобатга олган ҳолда бунёд этилган бўлиб, эркаклар ва аёллар кийиниш хоналари, душ, автоном иситиш тизими, энг яхши машқ ускуналари, жаҳонда сертификатланган ишлаб чиқарувчиларнинг татами гиламлари билан жиҳозланган. Айтиш керак, жаҳон чемпионатлари ҳам худди шундай татамиларда ўтказилади. 

"Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга раҳмат айтмоқчиман. Эркинжон Оқбўтаевичнинг қўллаб-қувватлаши билан вилоятда олимпия оиласига мансуб дзюдо яккакураши ҳам бошқа спорт турлари қатори янада оммалашиб, вилоят дзюдочиларининг ички ҳамда халқаро мусобақаларда кўрсатаётган натижалари таҳсинга лойиқ бўлиб бормоқда. Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Хуррамов, ака-ука Сардор ва Кемран Нуриллаев, Диёра Келдиёрова сингари дзюдочилар Самарқанд вилояти тарбияланувчилари ҳисобланади. Ишончимиз комил, бу муваффақиятлар бардавом бўлади. Азиз устозлар, ўқувчилар ушбу кўркам зал сизларга муборак бўлсин!", - деди А.Камилов. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи чоғида енгил конструкцияли (сэндвич-панелли) спорт иншоотларини қуриш бўйича кўрсатма берилган эди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Халқа таълими вазирлиги ҳамкорлигида бошланган бу хайрли ишлар ана шу ислоҳотларнинг амадаги ифодаси бўлмоқда. Йил сўнггига қадар яна бир нечта вилоятда худди шундай енгил конструкцияли ихтисослаштирилган дзюдо заллари фойдаланишга топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг