UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0

17 мар 14:14
Янгиликлар

От Спорти

Самарқандда кўпкари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда

Айни дақиқаларда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида кўпкари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Унда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистондан келган қарийб 300 нафар чавандоз юртимиз полвонлари билан биргаликда жаҳон чемпионлиги учун курашади.

Нима учун “Кўпкари” дейилади, биласизми? 

Қадимда ота-боболаримиз кўпроқ ов билан шуғулланишган.

Кичкиналикларидан от чопишни, камон, найза отишни мукаммал ўрганишган. Боболаримиз бўриларни овлаб қайтаётганларида энг катта кўк бўрини, эътибор беринг, КЎК БЎРИни бир-бирлари билан талашиб, от чоптириб келишаркан. Қишлоққа киришда кўк бўри кимда қолса, у шуники бўларкан. Мана шу ўйинни аждодларимиз “Кўкбўри ўйини”, дейишган. 

Замонлар ўтиб, бўрининг ўзи анқонинг уруғи бўлиб қолгач, овланган ёввойи така, кейинчалик хонаки такаларни талашиб-тортишиб ўйинни давом эттираверишган. Аммо ўйиннинг оти Кўкбўрилигича қолаверган. 

Бора-бора бу ўйин спорт даражасига кўтарилиб, Халқаро турнирлар, ҳатто жаҳон чемпионатлари ўтказиладиган бўлди. Мен Қирғизистонда, Иссиқкўл бўйида Кўчманчиларнинг 3-Халқаро ўйинларида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим ва бу йирик спорт анжуманида ҳам энг кўп томошабинни йиққан ва энг шиддатли кураш кетган спорт тури Кўкбўри бўлганига гувоҳ бўлдим. 

Қозоқ ва қирғиз биродарларимизда ҳали ҳам оти тўғри талаффуз қилиниб, Кўкбўри, деб юритилаётган бу ўйиннинг номи бизда замонлар ўтиши билан Кўпкари шаклига келиб қолган. Аммо тўғриси, бамаъниси – Кўкбўри. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг