UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

27 ноя 17:43
Янгиликлар

Шахмат

FIDE Жаҳон кубогининг энг ёш чемпиони Жавоҳир Синдоров тантанали кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ҳиндистонда ўтган шахмат бўйича FIDE Жаҳон кубогида ғалаба қозонган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров пойтахтимизга қайтиб келди.

Гроссмейстеримизни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Спорт вазирлиги, МОҚ, Ёшлар ишлари агентлиги ва мамлакат шахмат федерацияси раҳбарияти, катта спорт жамоатчилиги тантанали кутиб олди.

Расмийлар Жавоҳирнинг юксак муваффақияти мамлакатимиз шахмат мактабининг нуфузи ва халқаро майдондаги ўрнини янада юксалтирганини таъкидлаб, унга жаҳон тожи учун кечадиган турнирда ҳам омад тилашди.

Шунингдек, Бош вазир Жавоҳир Синдоровни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи“ фахрий унвони билан тақдирлаш ҳақидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди. Тадбир давомида шахматчимизга Президент совғаси – 3 хонали уй ва пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Ўз навбатида, Синдоров келгусида ушбу натижа билан тўхтаб қолмай, янги марраларни забт этишга бел боғлаганини таъкидлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг