27 ноя 16:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
"У менинг тезлигим ва футворкимга дош бера олмайди". Жейк Пол — Жошуа билан жанг ҳақида
Жейк Пол британиялик Энтони Жошуага қарши жангда ўзини ноқулай рақиб деб ҳисоблайди.
"Унинг Дюбуа, Руис ва ҳатто Усик билан жангларини кўриб, бир нарсани тушундим: Жошуа ундан кичикроқ бўлган йигитларга ютқазган. Уни тезкор, зарба қабул қила олмайдиган боксчилар сарасига киради. Энтони ажойиб боксчи, тарихдаги энг яхшилардан бири. Аммо мендаги тезлик, футворк ва ритм ҳисси билан у менга қарши дош бера олмайди. У кучга суянади ва ҳаракати оғир. Агар зарбасига дуч келсанг — тамом. Мен у билан жангда капалакдай ҳаракат қилиб, ари каби чақишимга ишонаман", — деди Пол.
Ҳавола :
Манба : Low Kick MMA
Фикрлар