UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

09 сен 19:25
Янгиликлар

Футбол

Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи

Теглар :  Футбол
Агар улар танланса, турнир яна қишда ўтказилади.

Саудия Арабистони, Миср ва Греция 2030 йилги Жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш истагида. 

Агар ушбу ариза қаноатлантирилса, турнир шу йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати сингари қишда бўлиб ўтади.

"The Times" нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг мусобақа мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилинади. Ушбу қарора ҳукумат даражасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинган.

Агар бу давлатлар 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишса, Саудия Арабистони Миср ва Грецияда инфратузилмани тайёрлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади.

Қайд этилишича, ушбу сўров Испания ва Португалиянинг қўшма аризасига жиддий рақобатчи бўлади ва бу ариза УEФА томонидан қўллаб-қувватланади, чунки Саудия Арабистони, Миср ва Греция уч хил конфедерациядан.  Ушбу ариза Осиё, Африка ва айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Эҳтимол, яна бир қишки Жаҳон чемпионатига Европанинг топ-лигалари вакиллари қарши чиқишади, чунки улар турнир сабабли мавсумни бир ойдан кўпроқ вақтга тўхтатишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Жанубий Американинг тўртта давлати – Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай ариза топширган.

ҳам ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширган.

"The Times"нинг алоҳида урғу беришича, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ ФИФА манбалари у бирон бир аниқ таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг