UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Абдумалик Халоков, Магомед Курбанов ва бошқа юлдузлар. Тошкентдаги проф бокс оқшоми олдидан ўтказилган фейс ту фейс маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:01"Бизда шундай шаклланган". Александр Усик Собиқ иттифоқ бокс мактаби муаммосини айтди 0 18:22"Жаҳон чемпионатида бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан" - сербиялик собиқ футболчи 0 17:49Лас-Вегасдаги "допингли Олимпиада": Enhanced Games спорт келажагими ёки хавфли тажрибами? (мутолаа учун) 0 17:17Нафрат? Илия Топурия Ислам Махачевга нисбатан шахсий адоват ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:30Шавкат Раҳмонов машғулотларга қайтди (ВИДЕО) 0 15:522026/2027 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг тўққизта жамоаси еврокубокларда иштирок этади 0 15:16"Ҳумо арена"да ўтказиладиган эртанги юлдузли проф бокс оқшоми қаерда намойиш этилади? 0 14:38Қирғиз спортчиси Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 14:10Тошкентда жанг қилаётганимдан хурсандман, сабаби... — Аҳмадалиев 0 13:41Ван Дейк, де Йонг ва бошқалар. Ўзбекистон билан ўйнайдиган Нидерландиянинг ЖЧ-2026 учун таркиби эълон қилинди 0 13:01Илия Топурия қайси машҳур боксчи билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди, бу Райан Гарсия эмас 0 12:29Наманганда "Ўзбек ботирлари" халқаро Гран-приси бошланяпти, унда Разамбек Жамалов ҳам қатнашади 0 11:57World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони 180 тага етди 0 11:11Перес "Реал"га Моуриньюнинг келиши ҳақидаги саволга пичинг билан жавоб қайтарди 0

19 ноя 14:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам, Муроджон ва Исроил иштирокидаги бокс оқшоми тўғридан-тўғри намойиш этилади

Теглар :  БоксМатч ТВАҚШ
Аввал хабар берганимиздек, 24 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Ушбу бокс оқшомининг биз учун аҳамиятли томони шундаки, унда уч нафар профессионал боксчимиз рингга кўтарилади. Улардан Исроил Мадримов проф рингдаги дебют жангини ўтказади. 

23 ёшли ҳамюртимизнинг рақиби мексикалик Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) бўлади. Эрнандес 12та жанг ўтказиб, шуларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Олтита жангда рақибларини нокаутга учратган. Икки бор ўзи мағлуб бўлган. Мадримов - Эрнандес жанги 10 раунддан иборат бўлади.

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовга шу куни мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади. Шаҳрам 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган. 27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53та жанг ўтказишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига).

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев эса Исаак Заратега қарши жанг ўтказади. Аҳмадалиев 10 раундга мўлжалланган жангда WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилади. 

Оқшомнинг марказий жангларидан бирида ярим оғир вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони россиялик Дмитрий Бивол собиқ жаҳон чемпиони франциялик Жан Паскалга қарши рингга кўтарилади. 

Ушбу бокс оқшоми Россиянинг Матч ТВ телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Ҳамютларимиз Россиянинг "Мир Бокса" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолашганди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
21 ноя 16:34:24
Nasaffc Fanat
Qaysi TV kanaldan oberishini yozmabsizlarda
   
21 ноя 06:45:54
Бахтиёр Чориев
Исроил дебют жангини 10 раундлик жанг билан бошласа вообще молодец. Куп проф боксчила илк жангини слаби соперник билан 4 ё 6 раундли жанг билан бошлашади. Хамма боксёрларимизга омад
   
20 ноя 15:56:11
SPRINTERshashist
25 число 6да
   
19 ноя 19:56:00
Adilbek
OLGA YIGITLAR BIZ SIZLAR BILAN....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг