UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати стартига оз қолмоқда 0 14:55Бетербиев The Ring P4P рейтингида кучли бешликдан чиқиб кетди, қолганларнинг ўрни қандай? 0 14:28Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди 0 14:05Гэтжи — Холлоуэйга қарши жангдаги нокаут ҳақида: "Айнан шундай ютқазганимдан хурсандман" 0 13:41Теренс Кроуфорд 100 миллион доллар эвазига рингга қайтадими? Боксчи жавоб берди 0 13:20Маъруфхўжа Мўминхўжаев Open Masters Games Abu Dhabi 2026 ғолиби! 0 12:59Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади 0 12:38Рамазон Темировнинг дискваликация муддати якунландими? 0 11:57Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен қатнашадиган Tepe Sigeman & Co Chess турнирида иштирок этади 0 11:24Mangu 1 турнирининг энг яхши нокаут учун бонуси қайси жангчига насиб этгани маълум бўлди (ВИДЕО) 0 10:53Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди 0 10:25Мураббий ролидаги Забелинская фахрийлар ўртасида тенгсиз, Гулҳаё Сатторовада эса бронза 0 09:57Қишки Олимпиада. Швейцария ва Япония медаллар рейтингида кучли учликка кириб олди 0 09:27Жон Жонс 2027 йилда оғир вазнда чемпиони бўлиши мумкин бўлган жангчини айтди 0 09:05Гэтжи: "Оқ уйдаги турнирда Топурияни аниқ нокаут қила оламан" 0

08 ноя 16:35
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудов: Спортчиларимиз Олимпиадада супачага камида кучли учлик учун чиқишади

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “OlympicUz” ахборот-таҳлилий дастури лойиҳасида оғир атлетика мавзусида қизиқарли суҳбат уюштирди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвони соҳиби Шаҳрулло Маҳмудов билан суҳбатимиз Токио-2020 Олимпиадаси учун йўлланмалар борасидаги имкониятлар, бутун дунё спортчиларини четлаб ўтмаётган допинг муаммосидан атлетларни ҳимоя қилиш масаласи, пандемия спортчилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида бўлди.

– Шаҳрулло ака, аввало суҳбатимизни Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтириб ўтилган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида бошласак. Албатта, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш тушунчаси бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб кўриниш олган. Мутахассис сифатида бунга муносабатингиз.

– Бу ҳужжат аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга қамраб олишни назарда тутиши билан аҳамиятли. Энг зарур ва керак пайтда қабул қилинди, деб ўйлайман. Биз спортчилар ўрнак бўлган ҳолда аҳолини ортимиздан эргаштира олсак, мақсад-муддаомизга эришган бўламиз. Менга ёққан томони, ҳар бир меҳнат жамоаларида мусобақалар ўтказиш, маҳаллаларда спорт майдончалари, тренажёр заллари, «Workоut» майдончаси ташкил этилаётганидир. Бугунги пандемия шароитида иммун тизими мустаҳкам одамнинг касалликни енгиши осон кечаётганини кўряпмиз, тўғри овқатланиш ва гигиенага риоя қилиш билан бир қаторда спорт ҳам бу борада яхши воситачидир.

– Яқинда Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт университети спорт базасида ўсмир ва қизлар ўртасида мамлакат биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди. Бу албатта Ханчжоу-2022 ва Париж-2024 ўйинлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб берди. Ушбу мусобақадан қандай хулосалар чиқардингиз?

– Албатта ижобий. Спортчиларимиз жонли мусобақаларни соғиниб қолишган эди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда яратиб берган шароитларидан унумли фойдаланиб, машғулотларни онлайн тарзда олиб бордик, полвонларимизнинг спорт формаларини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Терма жамоа ва вилоят мураббийлари билан онлайн семинарлар ташкил этилди. Бу ҳаракатлар мусобақада ўз самарасини берганини кўрдик. Буни шахсий рекордлар янгилагани билан ҳам изоҳласам бўлади. Галдаги Осиё ва Олимпия ўйинлари учун ҳам захиралари етишиб келаётганини кўрсатди.

– Сентябрь ойи охирида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Халқаро оғир атлетика федерациясининг собиқ раҳбари Томаш Аяндан фаолияти даврида “яширинган” 130 дан ортиқ допинг таҳлилларини талаб қилиб чиқди. Бу жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бундай ҳолат оғир атлетиканинг Олимпия ўйинлари дастуридаги ўрнига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бу каби иллатларни четлаб ўтиш учун мамлакат федерацияси раҳбарияти қандай чоралар кўряпти?

– Бугунги кунда мураббийларимизнинг ҳам, спортчиларимизнинг ҳам тиббий саводхонлигини оширишимиз зарур. Мана, яқинда Миллий олимпия қўмитасига Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан катта жамоа ташриф буюрди. Улар олимпия спорт турларини текширувдан ўтказишди, жумладан, оғир атлетикачиларни ҳам. Биз терма жамоамиздан хавотирда эмасмиз. Назоратимиз остидаги спортчиларимизга мутлақо ишонамиз. Терма жамоага ёш атлетлар мамлакатимизда фаолият юритаётган Миллий антидопинг агентлиги (NADA) мутахассислари кўригидан ўтгач, қабул қилинади. Улар келажакда халқаро турнирларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Агар уларнинг қони таркибида тақиқланган моддалар чиқиб қолса, бу Ўзбекистон спорти учун уят. Мутахассис сифатида айтмоқчиманки, бутун дунёда эпидемиологик вазият ҳукмрон бир пайтда бу борада жуда ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Унинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Қўмита қошида очилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари кўмагида семинарлар орқали тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Хориждан ҳам мутахассисларни жалб қилиб, онлайн-тренинглар ўтказиш режамиз бор. Бу, ўз навбатида, тиббий маданият ва саводхонлигимиз ошишига ҳам кўмак беради.

  – Ҳудудлар ҳақида гап кетар экан, бевосита селекция ишлари мутахассисларнинг доимий диққат марказида туришини таъкидлаш керак. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг пойтахтимиздаги базасида бу борада мураббийлар учун қулай шароитлар яратиб берилган. Селекция ишлари кутилган натижа беряптими?

– Республикамизнинг барча ҳудудларида федерация бўлимлари фаолият юритяпти. Шунингдек, юртимиздаги барча 15та олимпия захиралари мактаб-интернатларида оғир атлетика бўлимлари бор. Бу спортчиларга етарли шароитлар яратилган, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган дегани. Ана шу муассасалар тарбияланувчиларидан саралаб олинганлари республика мусобақаларига, кейин терма жамоага жалб қилинади. Федерация қошидаги селекция ишлари шундан иборатки, ҳар бир ҳудуд мураббийи икки ҳафта мобайнида энг сараланган полвонлари билан келиб, ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бунга терма жамоа мураббийлари жалб қилинади. Онлайн семинарларимиз натижасини шу йўл билан кўздан кечирамиз. Мақсадимиз – ҳеч бир иқтидор эгаси назардан четда қолмаслиги керак.

– Асосий терма жамоамиз ҳақида суҳбатни давом эттирсак. Тўртта спортчида деярли Токио-2020 йўлланмаси нақд. Бугунги кунда уларнинг жисмоний ҳолати қай даражада, тайёргарлик жараёнлари кўнгилдагидекми? Қандай натижалар кутишга ҳақлимиз?

– Учта спортчимиз олимпия рейтингларини нақд қилиб қўйган. Якуний натижани Халқаро оғир атлетика федерацияси 2021 йил 30 апрелдан кейин эълон қилади. Битта аёллар ўрнига ҳам даъвогарларимиз етарли. Ҳар бир спортчида имконият бор. Кумуш Файзуллаева, Нигора Абдуллаева, Турсуной Жабборова баб-баравар бу йўлланмага даъвогарлик қила олади. Бизда Олимпия лицензиясига эгалик қилишга қодир 6-7та полвонимиз бор. Лекин бир қатор сабабларга кўра халқаро федерация ўрнатган чеклов боис иккита эркак, иккита аёл спортчимиз йўлланма учун кураш олиб боради. Албатта, юртдошларимиз Рио-2016дагидан ҳам юқори натижа кутишга ҳақли. Ҳозир полвонларимиз рейтингидаги бошқа атлетлар имкониятлари таҳлил қилиб чиқиляпти. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, спортчиларимиз супачага камида кучли учлик учун чиқишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг