UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

06 май 11:49
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Биргина Шамсиддинда юз фоизлик натижа

Хабар берганимиздек, пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган эркаклар ўртасидаги мусобақада 5 нафар халқаро гроссмейстер - Нодирбек Абдусатторов (2550, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси), Сайдали Йўлдошев (2469), Марат Жумаев (2451), Алексей Барсов (2411) ва Тохир Воҳидов (2400) дона суряпти. 

Учинчи турга келиб биргина Шамсиддин Воҳидовгина юз фоизлик натижага эришиб турибди. У бу сафар қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, Элбек Жумановни мағлубиятга учратди. Ёш Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ўйнаб, тажрибали гроссмейстер Алексей Барсовни таслим этди. 

Жавоҳир Синдаров ҳам қора доналарда Улуғбек Тиллаевдан устун келди. Учинчи турдан сўнг турнир жадалида Шамсиддин Воҳидов 3 очко билан пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўриндан жой олган Абдусатторов ҳисобида 2,5 очко бор. Никита Хорошев, Саидакбар Сайдалиев ва Марат Жумаев ҳисобида 2тадан очко бор. 

Шамсиддин Воҳидов (ўртада) ўтган йили 14 ёшгача шахматчилар орасида Осиёнинг энг яхшиси бўлганди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг