UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Икки нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди 0 18:27"Челси" учинчи либосини тақдим этди + ФОТО 0 18:06Уокер Анкалаевдан реванш олишни илинжида 0 17:45Энг ёш UFC жангчиси Рауль Росас UFC Noche турнирида ўзидан деярли 20 ёш катта рақибга қарши октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 17:24Руслан Абдуллаев ўзининг WBA камарини қабул қилиб олди (ВИДЕО) 0 17:03"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди 0 16:42Нодирбек Якуббоев Польшадаги нуфузли турнирда пешқадамлик қилмоқда 0 16:21Чимаев навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:00Александр Усик: "У мен билан жангга тайёр. Мен-чи?" 0 15:39Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари сабаб Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда 0 15:33Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Ливерпулдаги ЖЧ учун таркиби аниқ...ми? (ФОТО) 0 15:18Хабиб Нурмагомедов UFC’нинг 40 млн долларлик таклифини рад этди 0 14:57Олимпиада чемпиони Иман Хелиф гендер можаролари туфайли фаолиятини якунлади 0 14:36U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди 0 14:15Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум 0

10 янв 21:21
Янгиликлар

Шахмат

Шахматда йил якунлари сарҳисоб қилинди: раис ўринбосари билан матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Бугун Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2021 йилги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдалиев, федерация бош котиби Сунатилла Бозорбоев ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Матбуот анжуманида 2022 йили ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар жадвали маълум қилинди. Шунингдек, йил давомидаги вазифаларга кенгроқ, батафсил тўхталинди.

Шундан сўнг, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан федерация вакилларига мурожаат қилишди:

-Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда Ўзбекистон шахмат федерацияси спортчилар мусобақаларга бориб-келиши учун маблағ ажратмайди деган хабарлар тарқалди. Нодирбек Абдусатторов мана шу кунгача бўлган турнирларга ўз ҳисобидан борганми ёки федерация айрим мусобақаларни харажатларини кўтариши керакми?

“ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларни биз ҳам ўқидик. Ёш шахматчи ўз-ўзидан гроссмейстер бўлиб қолмайди. Нодирбек Абдусатторовни кўплаб мусобақаларга федерация ҳисобидан олиб борганмиз. Масалан, 8 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганида Европага, 10 ёшгача бўлган шахматчиар ўртасидаги ЖАРда мусобақада барчаси федерация томонидан молиялаштирилган. Охирги 4-5 йил давомида БААнинг Шаржа шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирга ҳам доимий тарзда олиб боряпмиз. Нафақат Абдусатторов балки, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Хумоюн Бекмуродовнинг ҳар йилги мусобақалардаги иштироки федерация ҳисобидан молиялаштирилади", - деди Ҳусан Турдалиев.



Шунингдек, бундан 3 йил аввал Нодирбек Абдусатторов Жаҳон терма жамоаси таркибида ғалаба қозонгани ва ўша мусобақада унинг иштироки федерация томонидан қоплангани айтиб ўтилди.

"Федерациямиз қошида марказий шахмат клуби бор ва биз иқтидорли 5 нафар шахматчига стипендия тайинлаганмиз. Марказий шахмат клуби ҳар ойда 200 мингдан ҳар бир шахматчига стипендия тўлайди. Шунингдек, мана шу 5 нафар шахматчининг 1 йилда 1 марта халқаро турнирга чиқишини молиялаштиради. Бу клубда 90 га яқин шахматчи шуғулланади".



- Бир йилда жаҳон бўйлаб кўплаб тижорий турнирлар ташкил этилади. Мана шу мусобақаларни барчасини федерация молиялаштириши шартми ёки унинг зиммасига кирмайдими?

"Тижорий мусобақаларга шахматчи ўз ҳисобидан борса ва у ерда ғалаба қозонса барча мукофотни ўзи олади. Биз имкон даражасида мана шундай мусобақаларда уларга ёрдам берамиз. Нодирбек Абдусатторов 2018 йили гроссмейстер талабини бажарган турнирини имконимиз бўлмагани учун тўлай олмаганмиз. Абдусатторовни сазойи қилган деган гап чиқибди. Биз ҳеч қачон ҳеч қайси спортчини сазойи қилмаймиз".


Матбуот анжуманида Гулрухбегим Тоҳиржонова масаласи кўтарилди ва бу саволга ҳам Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари жавоб берди:

- АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулрухбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон шахмат федерациясига қайтариш учун ҳаракатлар бўляптими?

"Ўзбекистонлик аёл гросстмейстерлар сони ҳозирда 5 нафардан ошди. Нилуфар Ёқуббоева ҳам гроссмейстерлик талабини бажарди. Тоҳиржоновани қайтариш ёки қайтармаслик - бу, бизга боғлиқ эмас. Бу ҳар бир шахматчининг ўзини ихтиёрида. Шахматчи чет элга кетса, бундан трагедия ясаш керак эмас. Манфаатдор одамлар уни кўп бор "пропаганда" қилишди. Масалан, Элдор Шомуродов Италияда ўйнаяпти. Бу ҳам ўзини хоҳиши. Ҳар бир шахматчи қаерга бориб ўйнашни хоҳласа ўша ерда ўйнайди. У Ўзбекистон фуқароси, хоҳлаган жойига бориб ўйнаши мумкин. Гулрухбегим Тоҳиржонованинг отасини таъкидлашича, Гулруҳбегим ўқишга кирганлиги сабабли Америка шахмат федерацияси томонидан унга 150 минг доллар берилган. Бизда ундай имконият йўқ. Кейин шахматчида ватанпарварлик, Ватанни севиш деган нарса бўлиш керак. Биз уни гроссмейстер даражасига етказдик. У шу мамлакатдан чиқди. Уни опаси Нафиса Мўминова ўйнаб юрган вақтда у учун Гран-при ўтказдик. Битта Гран-прининг нархи жуда қиммат. Камида 500 минг евро кетади. Биз шуни ташкил қилганмиз. Нафиса Мўминова ўшандан кейин машҳур бўлди. Уни мусобақадан олдин чет элга юборганмиз, Малайзияга борган, Янгиободда кучли мураббийлар билан йиғин ўтказиб, уни шуғуллантирдик. Лекин қаерга бориб ўқиши, федерацияни алмаштириши бу ҳар кимнинг ўзини хоҳиши. Албатта биз Тоҳиржоновани қайтишини хоҳлаймиз. Агар у 5 йилдан кейин Америкадаги ўқишни тугатиб қайтиб келса, биз албатта уни қабул қиламиз. Буни ҳеч қандай муаммоси йўқ. Биз ҳатто Нафиса Мўминова ва Ҳулкар Тоҳиржоновани турнирга таклиф қилдик”-деди Ҳусан Турдалиев.

Турдалиевнинг сўзларини федерация бош котиби давом этириб, опа-сингил шахматчиларга шахсан ўзи алоқага чиққани ва уларни таклиф қилганини таъкидлади: “Оталари Алишер Мўминов билан шахсан ўзим гаплашганман. Бизга ўзларининг талабларини қўйган. Бутун дунё шахмат тажрибасида шундай нарса бор, агар шахматчининг фаолиятига унинг ота-онаси аралашадиган бўлса, унинг келажаги синади. Шахматчига шахматчи сифатида қараш керак, унинг фарзандига пул топадиган ёки бошқарувчи сифатида эмас. Шахматчи ижодкор, у интеллектуал салоҳият соҳиби. Ота-онаси уни тақдирини ҳал қилмаслиги керак. Мисол учун, Нодирбекка ҳам турли мамлакатлардан жуда катта суммалар ва яхши шароит билан ҳар хил таклифлар бўлган. Лекин Нодирбек доимий равишда бу нарсани рад қилиб келади. Фақат Ўзбекистон номидан ўйнаш учун. Федерация нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бизда агар маблағ тарафлама ҳеч қандай муаммо бўлмаса, берилган маблағнинг барчаси шахматчилар учун ишлатилади. Биз ҳар доим шахматчилар юқори натижаларни қўлга киритишини хоҳлаймиз",-деди Сунатилла Бозорбоев. 

Матбуот анжумани давомида журналитлар ўзларини қизиқтирган яна кўплаб саволларга жавоб олишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 янв 09:49:16
Adhamjon 40 C123 MA
Toxirjonovalardi otasi aralashsa sinarmish, axir shu otasi borini sarplab bulardi shaxmatchi qiganini bilamizku.
   
11 янв 07:26:19
Sherxonbek Karakulov
Pastkashlar.Bu pul nima buladi.
   
10 янв 23:35:46
Uzbekfer
200 минг дейдими? Нима бу булочки билан кофе учунми??
Шу рахбарлар богчага борадиган боласига хам бир ойда 200 мингдан куп пул берса керак .
Тохиржонова бекорга кетвормаган.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг