UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

11 янв 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шевченко ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган рақиблари номини айтди

Валентина Шевченко бўлажак рақиблари сифатида кимларни кўришни хоҳлашини очиқлади.

Аёллар ўртасида ўта енгил вазн тоифаси (-57 кг)да UFC чемпиони, қирғизистонлик Валентина Шевченко (23-3) бразилиялик Аманда Нуньес (22-5) ҳамда хитойлик Вейли Жанг (23-3) билан жанг қилиш истагида эканини маълум қилди.

"Танаффусдан сўнг яна камаримни ҳимоя қилмоқчиман. Ҳа, мен Аманда ва Вейлига қарши жанг учун тайёрман. Вейли охирги жангини жуда яхши ўтказди. У анча кучайди, унинг жангларини томоша қилиш жуда қизиқ. Шубҳасиз, мен бу қизларнинг ҳар иккиси билан жанг қилишга тайёрман", - деди Шевченко UFC билан интервьюсида.

Маълумот учун, бразилиялик Аманда Нуньес айни дамда аёллар ўртасида энг енгил ва ярим енгил вазн тоифаларида чемпион, бундан ташқари P4P (вазн тоифасидан қатъий назар) рейтингда пешқадам ҳисобланади. Вейли Жанг эса аёллар ўртасидаги минимал вазн чемпиони бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг