UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04ОФК Элит чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган "Ал Айн"ни мағлуб эта олмади 0 20:32Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 19:46Ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланган жанг тарихга кирди 0 19:25Хави Германияда иш бошлаши мумкин 0 19:04ATP рейтинги. Ҳумоюн Султонов ўз ўрнида, қолган теннисчиларимизда пасайиш 0 18:43Формула-1. Макс Ферстаппен – Қатар Гран-приси ғолиби! 0 18:22WTA рейтинги. Нигина 27, Влада эса 19 поғонага пастлади 0 18:01Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик! 0 17:39Артур Бетербиев Усик билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 17:17Синхрон сузиш: мусобақа маҳоратлиларни саралаб, мутахассисларнинг тажрибасини оширди 0 17:02"Ҳумо" бугун ўз уйида севимли рақиби — "Иртиш"га қарши ўйинда музга чиқади 0 16:54Исроил Мадримов фаолиятида учинчи бор чемпионлик камари учун жанг қилади 0 16:39Тасдиқланди: Тошкент 2027 йилда қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:29Англия Кубоги 3-ранудига қуръа ташланди: "Арсенал" МЮ билан рўбаро келади 0 16:06Шавкат Раҳмонов: "Мен UFC'да исталган яримўрта вазнли жангчи учун бошоғриқман" 0

27 мар 12:00
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Шуҳрат Мамадалиев: “Осиё ўйинлари биз учун Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарликнинг асосий босқичи сифатида хизмат қилади”

Хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг 9-13 май кунлари Тошкентда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Аргентиинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар бериши билан аҳамиятлидир. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати мусобақага кўрилаётган тайёргарлик билан танишиш мақсадида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев билан эксклюзив интервью ташкил этди.

-Айни пайтда Осиё чемпионатини қабул қилишга  деярли тайёрмиз. Насиб қилса, мусобақани Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг янги раҳбарияти билан биргаликда юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Натижа борасида гапирадиган бўлсак, энг юқори ўринларни қўлга киритиб, максимал тарзда ўсмирлар Олимпиадасига йўлланмалар қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

-Яқинда Бишкекда ўтказилган Осиё чемпионати Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси учун омадли бўлди. Эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Бунгача ҳам улар қитъа чемпионатларида икки марта умумжамоа ҳисобида биринчи бўлгандилар. Аммо, уларнинг ҳар иккиси ҳам Тошкент мезбонлик қилган мусобақада қайд этилганди. Бу сафар эса илк маротаба мамлакатимиздан ташқарида ўтказилган баҳсларда эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Умуман, бугунги кунда терма жамоамиз аъзолари Осиё ўйинларига ҳам тайёрлар дейишимиз мумкинми? Бишкекдаги ғалаба йигитларимизга қанчалик рухий устунлик беради?

-Биласизми, бу ютуққа эришиш учун 2016 йилдан бошлаб, раҳбарият, мураббийлар кенгаши билан биргаликда катта ҳажмда иш олиб борилди, жамоа ўзагини шакллантирдик. 2017 йил давомида катта тайёргарликлар олиб бордик, кўплаб йиғинларда иштирок этдик. Насиб қилса, йиғинлар тўғри йўналишда, ўз вақтида олиб бориладиган бўлса, барчаси режа асосида кечса, йигитларимиз Индонезиядаги Осиё ўйинларидан ҳам ёруғ юз билан қайтадилар.

-Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан сўнгги пайтларда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шахсан сиз бу ислоҳотларни қандай баҳолайсиз? Улар ўзбек спортига қанчалик фойда беради деб ўйлайсиз?  

-Ушбу ислоҳотлар шубҳасиз йиллар давомида барибир ўз самарасини беради. Буларнинг барчаси яхшиликка. Ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳати эндиликда селекция масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортчиларни кашф қилиш учун уларни ўз вақтида саралаб олиш энг муҳим омилдир. Селекция жараёнини боғчадан бошлашимиз керак деб ўйлайман. Яъни бу амалиётни энг қуйи бўғиндан бошланиши яхши. Ана шунда биз янги номларни, янги спортчиларни кашф эта оламиз ва улар албатта келажакда ўз сўзини айтади. Кун келиб, Олимпия ва Осиё ўйинларида айнан ёшларимиз бизга медаллар тақдим этадилар.


-Умуман олганда бугунги кунда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси олдидаги асосий вазифа нимадан иборат?

-Биринчи навбатда, бугунги кундаги энг асосий вазифамиз 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш. Осиё ва жаҳон чемпионатлари қайсидир маънода тўрт йилликнинг энг муҳим спорт фестивали учун тайёргарлик босқичи сифатида хизмат қилади. Шунинг учун, баъзи Осиё ёки жаҳон чемпионатларида натижаларга катта эътибор қаратмаймиз. Аксинча полвонларимиз тобланиб бориши, тажриба тўплаши учун шароит яратамиз.  Вақтида спортчиларимизда мана шу каби мусобақаларда мағлуб бўлиш ҳолатлари кузатилади. Олимпия ўйинларига тайёргарлигимиз эса максимум даражада бўлиши лозим. Сизга маълумки, спортда юксалиш ва пасайиш даврлари бўлади. Ўша вақтга келиб биз юксалиш даврига чиқиб олишимиз шарт. Мураббийлар штаби бу борада катта ҳажмда иш олиб бормоқда.


-Мамлакатимизда кўпгина спорт турларида малакали кадрлар етишмаслиги масаласи бор. Спорт курашларида бу борада ҳолат қандай? Мураббийларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари қандай йўлга қўйилган?

-Бу борада бизда ҳам муаммолар бор. Аммо, Миллий олимпия қўмитаси томонидан Олимпия захиралари колежларининг ислоҳ қилиниши, колежлар қошида Олимпия марказлари ташкил этилиб, уларда спортчилар 24 ёшгача ушлаб турилиши нур устига аъло нур бўлди. Чунки айнан ўтиш даврида биз кўпгина спортчиларни йўқотиб қўймоқда эдик. Улар барибир кейинчалик мураббий бўладилар. Кучли мураббий бўлиш учун жаҳон чемпиони бўлиш шарт эмас. Ўз вақтида ўртамиёна спортчи бўлган бўлсада, унинг мураббийлик учун қобилияти кучли бўлиши мумкин.

Масалан, кўп карра Олимпия ўйинлари чемпиони Артур Таймазовдан сўрашганида, у мураббий бўлиб ишлай олмаслигини айтиб ўтди. Ваҳоланки, унинг қандай курашчи бўлганлигини барчамиз биламиз. Шунингдек, терма жамоамизда фаолият олиб бораётган мураббийларимиздан Олим Ҳикматов, Равшан Рўзиқуловларни мисол қилишим мумкин. Рўзиқулов ўз вақтида Осиё чемпионати совриндори бўла олган. Бугунги кунда спортчилар орасида катта ҳурматга эга. Бишкекдаги Осиё чемпионатида унинг шогирдлари юнон-рум кураши бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллай олишди.

-Очиғини тан олганда, мамлакатимизда юнон-рум курашига қараганда эркин кураш нисбатан ривожланган. Бу халқаро майдонда қўлга киритилаётган натижалар мисолида ҳам кўринади. Умуман, спортчилариз эришаётган натижалар сўзимизга исбот бўла олади. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

-Биласизми, бу фикрингизга қўшила олмайман. Чунки, юнон-рум кураши аввалдан бизда ривожланган. Бу борада бизда хатто Олимпия ўйинлари чемпионлари бор. Рустем Казаковни спорт муҳлислари жуда яхши билишади. Юнон-рум кураши Олимпия ўйинларининг энг асосий спорт турларидан бири ҳисобланган. Шунинг учун, мамлакатимизда эркин кураш ҳам, юнон-рум кураши ҳам бир ҳил даражада ривожланган дея оламан. Биз икки йўналишни ҳам бирдек ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Уларни бир-биридан ажратиб ўтирмаймиз.


-МОҚ раҳбарининг топшириғига биноан, барча спорт федерациялари Осиё ўйинлари олдидан ўз режаларини тақдим этишмоқда. Уларда жамоа таркиби, кутилаётган натижалар, самарадорлик ва фойдали иш коэффицентига алоҳида ўрин ажратилган. Спорт курашлари ассоциацияси Жакартадаги Осиё ўйинларида қандай натижаларни қўлга киритишни мақсад қилган, Индонезияда делегациямиз ҳисобига нечта медаль қўшиб қўйишни режалаштиргансиз?

- Осиё ўйинларида тахминан 15 нафар спортчимиз иштирок этади. Яъни, эркин курашда 6, юнон-рум курашида 6, аёллар курашида эса уч нафардан спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Мусобақада имкон қадар максимал натижани қайд этишни мақсад қилганмиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, Осиё ўйинлари биз учун Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг бир босқичи сифатида хизмат қилади.  Аммо, баъзи вазн тоифаларида ўз режаларимиз бор. Масалан, юнон-рум кураши бўйича Риодаги Олимпия ўйинлари совриндори Елмурат Тасмурадовнинг Жакартадаги иштироки ҳозирча сир.

Уни захира таркиби аъзоси сифатида рўйхатга киритганмиз. У -63кг да Осиё чемпиони бўлди. Бразилияда эса -59кг да совриндор бўлганди. Аммо, юнон-рум курашида Олимпия ўйинларида вазн тоифалари ўзгармоқда. Шунинг учун, мураббийлар штаби билан биргаликда Олимпия ўйинларига юқори тайёргарликда бориш учун қайси мусобақа муҳимроқ эканлигини кўриб чиқамиз.

-Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиздан яхши спортчилар етишиб чиқишмоқда. Улар жаҳон чемпионатларида ҳам совриндор бўла олишди. Улар орасида Умиджон Жалоловни ҳам мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Умуман, Токиодаги ўйинларга қадар улар Ўзбекистон катталар терма жамоасига киритиладими?

-Йўқ, у пайтда улар ҳали ёшлар таркибимизда бўладилар. Бизда Ўзбекистон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ўртасида махсус турнир ташкил қилиш анъанаси бор. Ана шундай баҳсларда иккинчи ёки учинчи рақамли спортчиларимиз ҳам селекция орқали сараланиб, ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини ҳам қўлга кирита олдилар. Улар бизнинг асосий захирамиз. Агар уларни тўғри йўналишда тарбиялай олсак, нуфузли халқаро мусобақаларда тоблаб борсак ишончим комилки яқин келажакда ушбу ёшларимиз миллий терма жамоамиз асосини ташкил этишади.

Шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ишларини Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширмоқда. Бу борада ҳар иккала ташкилот бизга яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бу ҳамкорлик самарасини энг нуфузли халқаро мусобақаларда қўлга киритадиган натижаларимиз мисолида кўришимиз мумкин бўлади.

-Шуҳрат Фарходович, суҳбат учун раҳмат. Олдинда турган муҳим мусобақаларда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясига омад ва ғалабалар тилаб қоламиз.

Зафар Имомхўжаев суҳбатлашди

Фото: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг