UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

22 дек 13:20
Янгиликлар

Формула-1

Шумахер 2023 йилги Чемпионлар пойгасида иштирок этади

Теглар :  Мик Шумахер
"Мерседес"нинг захирадаги пойгачиси Мик Шумахер 2023 йилги Чемпионлар пойгасида иштирок этади, деб хабар бермоқда мусобақа матбуот хизмати.

Мик жамоавий баҳсларда Себастьян Феттелнинг жамоадошига айланади ва улар биргаликда Германия шарафини ҳимоя қиладилар. Мик учун бу анъанавий Чемпионлар пойгасидаги учинчи иштирок бўлади. У 2019 ва 2022 йилларда ҳам мусоқада қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Формула-2" чемпиони Фелипе Другович, "Формула-1"нинг собиқ пилоти Дэвид Култхард, WRC'нинг беш карра вице-чемпиони Тьерри Нёвиль, "Ле-Манн 24 соатлик пойга"сининг тўққиз карра ғолиби Том Кристенсен ва "IndyCar" ҳайдовчиси Феликс Розенквистларнинг пойгада қатнашиши маълум бўлган эди.

Бундан ташқари, иштирокчилар рўйхатидан тўрт карра жаҳон чемпиони Себастьян Феттель, "Формула-1" бўйича икки карра чемпион Мика Хаккинен, "Альфа Ромео" пилоти Валттери Боттас, ралли ҳайдовчилари Петтер ва Оливер Сольберг, Йохан Кристофферссон, шунингдек, "W Series "нинг икки карра чемпиони Жейми Чедвик ҳам бор.

Орзиқиб кутилаётган пойга 28-29 январь кунлари Швецияда бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг