UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0 11:49Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди 0 11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0 10:54Хабиб Махачевнинг Гэрри манзилига айтган гапларидан норози 0 10:23Ферран Торрес ва яна бир ўйинчи ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга учиб келди 0 09:46Махачев — Гэрри жангини суғурталаётган Майкл Моралес 24 килограмм вазн ташлади 0 09:12President's Cup. Фомин ҳам, Султонов ҳам 1/2 финалда! 0 08:38Уч нафар боксчимизнинг барида ғалаба, Мирзахалилов камар соҳиби! 0 08:12Суперлига. Бугун битта учрашув бор 0 19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0

15 авг 10:23
Янгиликлар

Футбол

Ферран Торрес ва яна бир ўйинчи ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга учиб келди

Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби вингери Ферран Торрес, шунингдек, "Аякс"нинг бельгиялик вингери Мика Годтс "Пари Сен-Жермен"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳозирда Париж шаҳрида бўлиб турибди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо "X" (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди. Манба маълумотига кўра, иккала трансфер ҳам тасдиқланган ва келишилган.

Аввалроқ Торрес "Барселона"дан ПСЖга 50 млн евро эвазига, Годтс эса 55 млн евро эвазига ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган мавсумда 21 ёшли бельгиялик вингер "Аякс" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда 27 ёшли испаниялик ҳужумчи "Барселона" таркибида 49 та ўйинда 21 та гол урди ва учта голли узатма берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг