UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

29 янв 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ Bellator чемпиони UFC’дан ҳайдалди, унинг янги борар манзили ҳам аниқ

Дунёнинг энг кучли лигаси ҳисобланган UFC яна бир таниқли жангчини промоушен ростеридан чиқарди.

Енгил вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Патрик "Пэтчи" Микс дунёнинг энг кучли лигаси ростерини икки мағлубият билан тарк этди. Америкаликнинг навбатдаги тўхташ жойи Япония бўлади. Микс у ерда 6 март куни Токиодаги RIZIN 52 турнирида иштирок этади.

Микснинг рақиби япониялик Киома Акимото бўлади, бу ҳақда Япония промоушени вакиллари расман маълум қилди. Америкалик 32 ёшли жангчи учун бу нафақат ташкилотнинг, балки вазн тоифасининг ҳам ўзгариши бўлади. Оғир кечаётган вазн ташлашлар сабаб у фаолиятини муваффақиятли йўналишга қайтариш умидида ярим енгил дивизионга кўтарилмоқда.

Bellator PFL лигасига қўшиб олинишидан олдин Патрик Микс UFC’дан ташқарида фаолият юритувчи энг кучли жангчилардан бири ҳисобланган. Ташкилотлар бирлашгандан сўнг, америкалик UFC билан шартнома имзолади ва у ерда дебют жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан Марио Баутистага ютқазди. Кейин эса KSW собиқ чемпиони Якуб Виклатсга алоҳида қарор билан яна мағлуб бўлди.

Микснинг 19 ёшли рақиби Киомо Акимота профессионал фаолиятида 11 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Айни пайтда япониялик Ризин лигасида 4 та ғалабали серияда келмоқда, улардан 3 тасини муддатидан олдин қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг