16 июл 17:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Шунчаки қачон ва қаердалигини айт". Хамзат Чимаев яна Стриклендни реваншга чақирди
UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев амалдаги чемпион Шон Стриклендга мурожаат қилди.
"Кимдир қочяпти. Мен тайёрман, шунчаки қаерда ва қачон бўлишини айт", — деб ёзди Чимаев ижтимоий тармоқларда Стриклендга қарши жангдан суратни жойлаштириб.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев 10 май куни ўтказилган UFC 328 турнирида Шон Стриклендга мағлуб бўлган эди. Бу Хамзат Чимаевнинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар