UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 май 08:02
Янгиликлар

Бошқалар

Сирдарёда челленж ғолиблари тақдирланди + ФОТО

Теглар :  СирдарёЧелленж
Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан эълон қилинган челленж ғолиблари тақдирланди.

Жорий йилнинг 13 апрел кунидан 1 май кунига қадар Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоят аҳолисини карантин даврида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, энг муҳими уйда қолган ҳолда оилавий спорт билан шуғулланишларини тарғиб этиш мақсадида  #БИЗ ОИЛАМИЗ БИЛАН УЙДА ҚОЛИБ! #БАРЧАНИ СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЧОРЛАЙМИЗ! спорт челленжи эълон қилинган эди.

Танлов давомида олти мингга яқин сирдарёликлар қамраб олиниб, улар томонидан 900 га яқин оилавий спорт билан шуғулланаётганликлари акс этирилган видеороликлар тақдим этилди.

Махсус ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, танловда Мирзаобод туманидан Мавлонжоновлар оиласи ғолиб деб топилди. 2-ўрин Ширин шаҳридан Аманкуловлар оиласига насиб этган бўлса, 3-ўринни Сайхунобод туманидан Алимжоновлар оиласи қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарияти томонидан спорт анжомлари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг