UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

13 июл 07:30
Янгиликлар

Футбол

Смоловнинг дубли “Краснодар”га ғалаба келтирди, Аҳмедов 77 дақиқа ўйнади

Австрияда йиғин ташкил этаётган Россиянинг “Краснодар” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказиб, ишончли ғалабага эришди.

Босния ва Герцеговина чемпионатининг тўртинчи жамоаси бўлган “Сараево” клубига қарши кечган ўйинда Олег Кононов шогирдлари 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Австриянинг Зеебоден шаҳрида ўтган ўйинда Фёдор Смолов дублга эришди. Яна бир гол  Вандерсон ҳисобига ёзилди. Ягона жавоб тўпини 20-дақиқада Нермин Црнкич киритди.


Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов бу учрашувнинг одатдагидек бошланғич таркибда бошлади. Терма жамоамиз сардори 77-дақиқада ўз ўрнини клубдошига бўшатиб берди.

Маълумот учун, Россия чемпионатининг янги мавсум биринчи турида “Краснодар” ўз майдонида “Томь” клубини қабул қилади. Бу ўйин 1 август куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини (клублар)

“КРАСНОДАР” (Краснодар, Россия) – “САРАЕВО” (Сараево, Босния ва Герцеговина) – 3:1

Голлар: Смолов, 5 (1:0); Црнкич, 20 (1:1); Смолов, 30 (2:1); Вандерсон, 67 (3:1).

Огоҳлантиришлар: Вандерсон, 68; Воробьёв, 90 – Бекич, 90+1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг