UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

14 дек 10:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпиони 40 ёшли Крис Сайборг PFL камарини қўлга киритди

Франциянинг Лион шаҳрида ўтган PFL турнирининг яна бир қизиқарли чемпионлик жанги аёллар ярим енгил вазн тоифасида ташкил этилди.

Оқшомнинг ушбу co-main event жангида бразилиялик ММА фахрийси, собиқ UFC, Bellator, Strikeforce ва Invicta FC промоушенлари чемпиони Крис Сайборг австралиялик рақибаси Сара Коллинзга қарши октагонга чиқди. Жангнинг учинчи раундида тажрибали Сайборг Сарани бўғиш усули билан таслим этди. 

Шу тариқа, 40 яшар Крис ярим енгил вазн тоифасида вакант, яъни эгасиз бўлиб турган PFL чемпионлик камарини қўлга киритди. Сайборгнинг ММАдаги ғалабалари 29 тага етди. Ғалабаларидан 23 тасига муддатидан аввал эришган. Ҳисобида 2 та мағлубият ҳам бор. Унинг иштирокидаги яна битта жанг натижаси эса эълон қилинмаган. 

Таққослаш учун, 35 ёшли Сара Коллинз эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У бунгача олтита ғалабали серия билан келаётганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг