UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0

16 сен 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР

Ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этган собиқ UFC жангчиси, россиялик Абубакар Нурмагомедов октагонга қайтмоқда.

Доғистонлик аралаш яккакураш устаси навбатдаги жангини 14 ноябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган PFL турнирида австралиялик Дэвид Мартинесга қарши ўтказади. Бу ҳақда PFL матбуот хизмати хабар берди.

Абубакарнинг профессионал ММА рекордида 17 та ғалаба (шундан еттитаси нокаут билан), тўртта мағлубият ва битта дуранг бор. Нурмагомедов профессионал сифатида 2011 йилнинг октябрида дебют қилган. Абубакар ММА қоидалари бўйича охирги жангини 2023 йил 4 июнь куни UFC доирасида ўтказган эди. Ўша жангда Абубакар бразилиялик Элизеу Залески дос Сантосга ҳакамларнинг бўлинган қарори билан имкониятни бой берганди.

Дэвид Мартинеснинг аралаш яккакурашлар бўйича профессионал рекордида 17 та ғалаба ва олтита мағлубият бор. Мартинес охирги жангини 2026 йил 16 апрель куни PFL Belfast турнирида ўтказиб, грециялик жангчи Яннис Бахарни иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг