UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

12 авг 18:18
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо

Спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Японияга жўнаб кетмоқда

2017 йил Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳар мэрияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган.

Ушбу дастур асосида бир қатор терма жамоаларимиз кунчиқар юртда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришган эди. Мазкур дўстона алоқалар бу йил ҳам давом этмоқда. Спорт курашлари ва дзюдо спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз 15 август куни ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш учун Япониянинг Майдзуру шаҳрига жўнаб кетишади. Бугун Майдзуру шаҳрининг мэри Рёзе Татами бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

“Икки мамлакат спортида давом эттирилаётган бундай ҳамкорлик учун ташаккур айтаман. Дарҳақиқат, Япония спортнинг яккакураш турларида, айниқса, дзюдо, спорт курашларида жаҳоннинг етакчи терма жамоаларидан саналади. Майдзуруда ташкил этиладиган йиғин спортчиларимиз учун жуда ҳам фойдали. Яна бир неча кундан сўнг Токиода дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Шу боис йиғин дзюдочиларимиз учун тайёргарликнинг сўнгги босқичи бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу йиғинни Токио Олимпиадасига тайёргарлик босқичларидан бири, десак ҳам муболаға бўлмайди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида Рёзе Татами ҳам мазкур ҳамкорлик ва йиғин бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Майдзуру шаҳри ҳам бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди. Тузилган меморандум асосида олиб борилаётган мазкур тадбирлар терма жамоаларимиз учун жуда ҳам фойдали. Бу борада аввал ҳам ҳамкорлик ишлари олиб борилган бўлиб, уларнинг барчаси ижобий таассурот қолдирган. Майдзуру шаҳрида ўзбекистонлик спортчилар ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз”, – деди Рёзе Татами.

Суҳбат давомида Рустам Шоабдураҳмоновга Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вице-президенти Ахрол Рўзиев ҳамда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов ҳамроҳлик қилди. Учрашув якунига етганидан кейин меҳмонлар МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ташриф буюриб, у ерда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Майдзуру шаҳрида ўтадиган 1 ҳафталик йиғинга дзюдо спортида асосий таркиб, спорт курашлари бўйича эса ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз вакиллари жалб этилган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг