24 ноя 18:13
Янгиликлар
Спортчилар оиласи. Шевченколар оиласига аталган ҳафта. Онаси Жаҳон чемпиони. Опа-сингиллар эса UFC 255 кечасида ғалаба эришишди. ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ!
Валентина Шевченко — энг енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби. У UFC 255 кечасида Женнифер Майяга қарши октагонга кўтарилди ва баҳсда тўлиқ устунликка эришди.
Антонина ва Валентина хонимларнинг онаси эса уч дақиқа ичида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Валентина ва Антонина ёшлигидан бошлаб яккакурашлар билан катта бўлишди, бунга уларнинг онаси сабабчи бўлган
"Барчаси онам билан бошланган. У ёшлигидан рақс тушишни бошлганди, онам доим яккакураш спорт турида жанг қилишни истаганди. Шундан сўнг у таэквонадо билан шуғулланишни бошлади. Ҳозирги вақтда унда тўртта камар бор, шунингдек учинчи дан қора белбоғ соҳиби ҳисобланади. Онам бизни спортчи бўлишимизни истади”,-деб ёшлигини эслади Антонина Швеченко.
Eлена Шевченко тайбокс спорт тури бўйича хизмат кўрсатган мураббий ҳисобланади. Eлена Шевченко онлайн тарзда ташкил этилган жаҳон чемпионатида иштирок этди ва олтин медални қўлга киритди.
UFC 255 кечасида опа-сингиллар ажойиб тарзда ҳаракат қилишди. Антонина рақибасини нокаут қилди, Валентина эса рақибасини қийинчиликсиз таслим этди
2018 йилда улар UFC билан шартнома имзолаган илк опа-сингил жангчиларга айланишди. Икки йилдан сўнг эса битта UFC кечасида иштирок этишди. UFC 255 кечасида Антонина синглисидан аввалроқ октагонга кўтарилди. У Арина Липскига қарши баҳс олиб борди. У рақибасини иккинчи раундда нокаутга учратди. Жанг давомида катта Шевченко 128 та зарба йўллади, зарбаларнинг 94 таси манзилига етиб борди. Шунингдек, жанг давомида у етти марта текдаун амалга оширди. Кечанинг андеркард жангида энг енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби бўлган Валентина Женнифер Маяга қарши баҳс олиб борди. Жанг беш раундга мўлжалланганди ва тўқнашув тўлиқ давом этди. Баҳс давомида қирғизистонлик чемпион рақибасига 249 та аниқ зарба берди. У 25 дақиқа давомида катта устунликка эришди ва камарини яна бир бор ишончли ҳимоя қилишга эришди.
UFC кечанинг энг яхшилари учун бериладиган бонусларнинг бири Шевченколарнинг каттаси Антонинага берилди
“Ҳафта биз учун жуда омадли бўлди. Сабаби онам биринчи бўлиб жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу эса бизга куч берди. Антонина мендан аввал октагонга кўтарилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Унинг жанги мукаммал эди. У битта ҳам хатога йўл қўймади. Бизнинг аёллар ҳақиқий куч”-деб фикр билдирган Валентина UFC 255 кечасидан сўнг берган интервьюсида.
Фикрлар