UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0

28 фев 18:48
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Бадминтон бўйича вилоят босқичи якунланди

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мазкур мусобақалар мамлактимиз бўйлаб юқори савияда ва катта қизиқиш билан ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 – сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мусобақаларига старт берилган эди.

Ушбу жараёнларга Тошкент вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бадминтон бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган Ангрен шаҳри, Бекобод, Зангиота ва Қибрай туманларининг ҳаваскор спортчилари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қўйдаги иштирокчлар кучли учликдан жой олишди.

Яккалик баҳслари (ўғил болалар)

1.Руслан Шоаҳмедов (Ангрен ш.)

2.Азизбек Каримбердиев (Бекобод т.)

3. Асадбек Эркабоев (Бекобод т.)

3.Акбар Шарофиддинов (Зангиота т.)

Яккалик баҳслари (қизлар)

1.Англена Белоева (Ангрен ш.)

2.Марина Грецименко (Зангиота т.)

3.Нафиса Тожиқулова (Бекобод т.)

3.Анастасия Чепилова (Ангрен ш.)

Аралаш жуфтлик баҳслари

1. Ангрен ш.

2. Бекобод т.

3. Зангиота т.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Сухроб СУЛТОНОВ, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Аҳоли, айниқса, ёшларни оммавий спорт турларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида Чирчиқ шаҳрида ҳам қатор тадбирлар, спорт мусобақалари йўлга қўйилган. Бадминтон мусобақаси ҳам жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини таъминлашга, бадминтон бўйича иқтидорларни саралашга хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг