UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

09 июл 14:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Стипе Миочич Фрэнсис Нганнуга мурожаат қилди

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Стипе Миочич собиқ рақиби Фрэнсис Нганнуни қўллаб-қувватлади.

У икки ярим ой муқаддам фарзандидан айрилган эди. 

"Бу шунчаки даҳшатнинг ўзгинаси. Унга бардам бўлишини тилайман. Очиғи, ўзимнинг ҳам икки фарзандим бўлгани учун бу мавзуда гапиришдан ҳам қўрқаман. Ичидан қандай кечинмалар ўтказаётганини билиб турибман. Мен у учун дуо қиламан. Бир неча кун олдин мураббийи Эрик Никсик шогирди секин-аста ўзига келаётганини айтди. Залга қайтиб, машғулотларни ҳам бошлабди", - дея CBS Sports каналига интервью берган Миочич.  

"У ўзига келяпти. Сизга у ҳақда айтмоқчи бўлган энг яхши хабарим шу. Юзида кулгу кўра бошладим, ҳазил қиляпти. Залга қайтди ва Шон Стрикленд билан бирга машғулот ўтказяпти. Бу энг муҳими. Куни кеча у менга кейинги жангини марҳум ўғли Кобенинг руҳига бағишлашини айтди", - деди америкалик мураббий "Час ММА" подкастида. 

Эслатиб ўтамиз, Фрэнсис Нганну шу йилнинг март ойида бокс жангида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага нокаут билан ютқазиб қўйганди. Стипе Миочич эса ноябрь ойида октагонга қайтишни режалаштирмоқда. Уч йилдан кўпроқ вақт давомида октагондан ташқарида бўлиб турган Миочич амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс билан жанг қилиш истагини билдирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг