UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 июн 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Суд Оқ уй UFC турнирини бузишга бўлган уриниш бўйича сўнгги қарорини эълон қилди

Теглар :  UFC Freedom 250
АҚШнинг 250 йиллигига бағишланган UFC турнири эртага, бизнинг вақт билан душанба тонг саҳарда Оқ уй яқинидаги Жанубий майсазорда бўлиб ўтиши белгиланган.

Вашингтон федерал суди судьяси Амит Меҳта турнирни тўхтатадиган дастлабки тақиқни беришдан бош тортди, чунки тадбирни бекор қилишга уринган даъвогарлар ҳукуматнинг ҳаракатлари уларнинг манфаатларига қандай таъсир қилганини асослаб бера олмадилар.

Даъвогарлар даъво қўзғатиш учун қонуний асослар мавжудлигини исботлаган тақдирда ҳам, суд шошилинч чораларни рад этган бўларди. Чунки даъвогарлар тузатиб бўлмайдиган зарар мавжудлигини исботлай олмадилар. Бундан ташқари, тахмин қилинаётган зарар аниқ вақтинчалик хусусиятга эга, чунки аренани демонтаж қилиш ишлари 16 июнь куни эрталаб соат 10:00 да бошланади", - дея тушунтирди судья.

Шунингдек, Меҳтанинг таъкидлашича, хавотирга тушган фуқаролар фақат 7 июнь куни, турнирдан роппа-роса бир ҳафта олдин судга юборилган даъво аризасини жуда узоқ кутишган.

"Public Integrity Project" ташкилоти томонидан АҚШ қуролли кучлари фахрийларини ўз ичига олган бир гуруҳ фуқаролар номидан тақдим этилган даъво аризаси тадбирни "чуқур коррупциялашган" деб атаганди. АҚШ Ички ишлар вазирлиги ва Миллий боғлар хизматининг шоуга рухсат берган қарорлари федерал қонунчилик ва боғлар хизматининг ўз қоидаларини бузишини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг