UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 сен 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Super Rizin 5 натижалари: Шайдуллаев Rizin ва PFL чемпионлик камарларини бирлаштирди

Мағлубият нималигини билмай келаётган қирғизистонлик аралаш яккакураш устаси Ражабали Шайдуллаев икки лига чемпионлик камарини қўлга киритди.

Шайдуллаев ярим енгил вазн тоифасидаги Rizin чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди ва шу вазн тоифасидаги вакант бўлган PFL чемпионлик унвонини қўлга киритди. У Осака шаҳрида ўтказилган Super Rizin 5 турнирининг марказий жангида америкалик Эй Жей МакКини мағлубиятга учратди.

Жанг тўлиқ уч раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан (учала ҳакам ҳам 30-27 ҳисобини берди) 25 ёшли қирғизистонлик спортчи фойдасига ҳал бўлди. Шайдуллаев фаолиятида илк бор рақибини муддатидан олдин таслим эта олмади, бироқ кураш ва грепплингдаги устунлиги эвазига бутун жанг давомида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди.

Ғалабадан сўнг, Ражабали Шайдуллаев ўзининг навбатдаги рақиби бўлиши кутилаётган 20 ёшли япониялик иқтидорли жангчи Киёма Акимото билан "кўз уриштириш" (face to face) маросимини ўтказди. Дастлабки маълумотларга кўра, чемпионлик жанги декабрь ойига режалаштирилган ва у ташкилотнинг анъанавий янги йил турнирининг марказий жанги бўлиши мумкин.


Турнирнинг барча натижалари:

Ражабали Шайдуллаев Эй Жей МакКини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27) – ярим енгил вазнда Rizin ва PFL чемпионлик камарлари учун жанг.

Микуру Асакура Шиня Аокини нокаут билан мағлуб этди (зарбалар) – 1-раунд, 2:39.

Рен Хирамото Қаршиға Даутбекни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (27-29, 29-28, 29-28).

Роберто Сатоши де Соуза Шунта Номурани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Ютака Сейто Рен Сугиямани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27).

Вугар Карамов Рио Такагини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (29-28, 30-27, 30-27).

Наталья Кузютина Рина Куботани сабмишн (гильотина бўғиши) билан мағлуб этди – 2-раунд, 3:14.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг