UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0

24 дек 16:58
Янгиликлар

Дзюдо

Сурхон ўғлони Яҳё Имомовни табриклаймиз!

Бугун тажрибали ва совриндор дзюдочимиз Яҳё Имомов ўз таваллуд аёмини нишонламоқда.

Сурхондарё вилояти ўғлони 30 ёшга қадам қўйди. Тажрибали ва меҳри дарё мураббий Бекзод Тўрабоевнинг шогирди ҳисобланган Яҳё фаолияти давомида айтишга арзигулик ютуқларга эришди. 2012 йилги Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Жаҳон кубоги, "Катта Дубулға", Гран-При туркумига кирувчи турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган. 

Ўзи аслида Сурхондарё вилоятини мамлакатимизнинг дзюдо маркази десак ҳам хато бўлмайди. Бу заминдан Пекин Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони Абдулла Тангриев, ангорлик жаҳон чемпионати совриндори, рейтинги энг юқори дзюдочимиз Шарофиддин Лутфуллаев, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони шўрчилик Бекмурод Олтибоев, Қумқўрғон туманидан Ҳикматиллоҳ Тўраев ва албатта бугунги қаҳрамонимиз - Лондон Олимпиадаси иштирокчиси, Жаҳон кубоги ғолиби ҳамда бронза медали совриндори, Париж “Катта Дубулға” турнири ғолиби, Бутунжаҳон Универсиада-2013 кумуш медали соҳиби, Денов туманидан Яҳё Имомов сингари машҳур дзюдочилар етишиб чиққан. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, спортчилар номидан Яҳё Имомовни бугунги унутилмас кун билан чин қалбдан муборакбод этамиз. 

Қўлинг ҳамиша баланд, юзинг ёруғ, йўлинг нурли бўлсин, Деновнинг олтин ўғлони ЯҲЁ!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 дек 12:00:36
Сурхон Барлос
мен ҳам табриклайман
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг