UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 янв 08:04
Янгиликлар

Дзюдо

Сурхондарё вилояти дзюдосида ўрганиш ишлари бошланди

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Сурхондарё вилояти дзюдоси билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудудида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, ўтган ойда Тўлқин Валиев Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Сурхондарё вилояти бўлимига раис этиб тайинланган эди. Янги раҳбар сафар давомида Азизжон Камиловга ҳамроҳлик қиляпти. Сафарнинг илк манзили Жарқўрғон тумани бўлди.  

Бугунги кунда Жарқўрғон тумани спорт мактаби дзюдо бўлимида 100 нафарга яқин болалар олимпия оиласига мансуб ушбу яккакураш тури билан шуғулланиб келмоқда. Уларга мураббийлардан Ўрол Ортиқов, Ғайрат Чоршанбиев ва Нуриддин Ортиқов дзюдо сир-асрорларини ўргатишяпти. 

Федерация раиси мактабдаги болалар учун яратилган шароитлар билан танишди, ёш дзюдочилар билан суҳбатлашди. Уларга Сурхондарё вилоятидан етишиб чиққан Олимпия ўйинлари совриндорлари, жаҳон чемпионлари Абдулла Тангриев, Шарофиддин Лутфуллаев, Музаффарбек Тўрабоев сингари дзюдочиларни ўрнак сифатида кўрсатди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг