UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0

03 дек 12:15
Янгиликлар

Бошқалар

Сурхондарёлик ўқитувчилар 17 соатда 136 км масофани босиб ўтишди ва мамлакат рекордини янгилашди

Гап шундаки, профессионаллар ўртасида ўтказиладиган марафон мусобақасида ҳам атлетлар 42 километр 195 метр масофани босиб ўтишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлиги, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўзига хос, таъбир жоиз бўлса супермарафон ташкил этилди.

Гап шундаки, профессионаллар ўртасида ўтказиладиган марафон мусобақасида ҳам атлетлар 42 километр 195 метр масофани босиб ўтишади. Тўғри, бунинг учун улар 3 соатдан кўпроқ вақт сарфлашади. Сурхондарёликлар эса бу масофани уч ҳиссадан зиёдроққа кўпайтирган ҳолда югуриш ва спортча юриш орқали босиб ўтишди.

Кеча сурхондарёлик марафончилар «Денов-Термиз» йўналиши бўйлаб 136 километрлик масофани югуриш ва спортча юриш билан тўлиқ босиб ўтиш учун стартга чиқишган эди. Ушбу супермарафонда туман халқ таълими бўлими методисти Фахриддин Худойбердиев, шунингдек, бир гуруҳ жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, жумладан 4-сонли умумтаълим мактабидан Рустам Шерниёзов, 27-сонли умумтаълим мактабидан Шерзод Эргашев ҳамда Акмал Тошев, 52-сонли умумтаълим мактабидан Акмал Валиев, 66-сонли умумтаълим мактабидан Дилмурод Бўтаев, 68-сонли умумтаълим мактабидан Мусурмон Сатторов ҳамда 71-сонли умумтаълим мактабдан Эркин Тўраевлар қатнашди.

Кеча, яъни 1 декабрь куни соат 15:00да Денов педагогика ва тадбиркорлик институти биноси олдидан стартга чиққан марафон иштирокчилари туни билан дам олишмаган ҳолда бугун соат 10:00да Термизга етиб келишди. Йўл-йўлакай марафончилар қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиб боришганини ҳам алоҳида эътироф этиш керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг