UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 янв 08:36
Янгиликлар

Хоккей

"Tashkent Select" кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди

Теглар :  Tashkent Select
11-12 январь кунлари хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар чемпионатидан ўрин олган бир нечта ўйинлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Тошкентнинг "Tashkent Select" клуби ўз уйида "Горняк" ёшларини қабул қилди.

Илк кунги ўйинда ҳамюртларимиз 7:4 ҳисобида зафар қучишди. Ўша ўйинда Линар Хайруллин (дубль), Илсур Умеров, Артём Грязнов, Алберт Дадахўжаев, Руслан Султонов ва Илья Попов шайба киритди.

Кеча ташкил этилган иккинчи ўйинда эса 7:3 ҳисоби қайд этилди. Бу сафар ҳам тошкентликлар ғалабага эришди. Ўйинда Егор Ковальчук, Самир Мирзабоев, Эрик Гайниахметов, Артём Грязнов (хет-трик) ва Алберт Дадахўжаев очко ишлаб олди.

Бу икки ғалабадан кейин "Tashkent Select"нинг очколари сони 16 тага етди. Жамоа турнир жадвалида 13 жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб турибди. Вакилларимиз энди 16-17 январь кунлари Тошкентда "Алмати" ёшларини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг