UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

28 янв 09:02
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Ўзбек дербиси бўлиб ўтди. Турнир жадвалида вазият ўзгардими?

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида бир кунлик дам олишдан сўнг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Кечаги тур олдидан Нодирбек 5,5 очко билан биринчи, 5 очкога эга Жавоҳир иккинчи ўринни эгаллаб турганди.  

Эътиборлиси шундаки, 9-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. Оқ доналарда ўйнаган Синдаров Абдусатторов билан дурангга имзо чекди. Бу турнир жадвали нуқтаи назаридан идеал ҳисоб бўлди дейиш мумкин. Агар Жавоҳир ғалаба қозонганида, 6 очко билан пешқадамга айланиб олар эди. 

Синдаров мусобақадаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Нодирбекка ютқазган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу бу сафар ҳам имкониятни бой бериб қўйди. Турнирни омадсиз ўтказаётган Гукеш оқ доналарда ўйнаганига қарамай, германиялик Маттиас Блубаумга ютқазди. Туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмуш қора доналарда ўйнаб, чехиялик Тай Даи Ван Нгуэнни енгди ва очколарини Синдаровга етказиб олди. Нидерландиялик Йорден ван Форест ҳам очколарини 5,5 тага етказди. Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 9-турда ниҳоят ғалаба қозонди. У ватандоши, турнир аутсайдери Аравиндх Читамбарамдан устун келди. 

Tata Steel Chess 2026 9-туридан сўнг Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни сақлаб қолди. Ягиз Каан Эрдогмуш ва Йорден ван Форест ҳисобида ҳам 5,5 очкодан бор. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш 4 очко билан 10-поғонадан жой олган.  


Tata Steel Chess 2026. 9-тур натижалари:

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Маттиас Блубаум (Германия) 0-1 

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 0-1 

Аниш Гири (Нидерландия) — Владимир Федосеев (Словения) 0,5-0,5 

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) 0,5-0,5 

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Винсент Кеймер (Германия) 1-0

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Ҳанс Ниеманн (АҚШ) 0,5-0,5

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) — Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) 1-0

Бугун ўтказиладиган 10-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда словениялик Владимир Федосеевга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ҳам оқ доналарда мезбонлар вакили Йорден ван Форест билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:15да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг