16 ноя 11:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюри Уайлдерга қарши тўртинчи жангини ўтказишга тайёр, аммо бир шарт билан
Супероғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри фақат бир шарт билан тўртинчи маротаба америкалик Деоней Уайлдерга қарши рингга чиқишга тайёр.
"Лўлилар қироли"нинг шартига кўра, жанг фақат Буюк Британияда ташкил этилиши керак.
Маълумот учун, Фьюри ва Уайлдер уч маротаба АҚШда тўқнаш келишган. Биринчи жангда ғолиб аниқланмаган бўлса, қолган иккитасида Фьюрининг қўли баланд келган.
"Деонтей Уайлдер мен билан рингда кўришиш учун Энди Руис билан мажбурий даъвогарлик жангини ўтказиш керак. Уайлдер билан тўртинчи жангимизни "Уэмбли"да ташкил қилсак ажойиб иш бўларди, шундай эмасми? У билан учта жангимиз АҚШда бўлиб ўтган. Демак, у мен билан жанг қилмоқчи бўлса, Британияга келиши керак", - деди Тайсон ўз интервьюсида.
Аввалроқ, Усикнинг промоутери Тайсон Фьюри ҳақида гапирган эди.
Ҳавола :
Манба : fightnews_info
Фикрлар