UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

22 авг 10:45
Янгиликлар

Футбол

Терма жамоамиз Буркина-Фасога қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасога қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Мазкур учрашув терма жамоамиз учун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқич илк туридан ўрин олган Сурияга қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Айнан Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян 1 сентябрь кунги Сурияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар номини эълон қилади.

Бош мураббий йиғинга 24 нафар футболчини жалб этган. Эртадан кейин ўтказиладиган учрашувда хорижда тўп тепаётган футболчиларимиз – Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов майдонга тушмайди. Улар кечроқ терма жамоа сафига келиб қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Буркина-Фасога учрашуви 24 август куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади. Ушбу баҳсни бошқариш ҳамютимиз ФИФА рефериси Шерзод Қосимовга ишониб топширилган. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Дмитрий Пислегин тайинланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 авг 10:56:56
S.R.V.R
unda kim tushadi tarkib bormi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг