UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

21 сен 19:57
Янгиликлар

Спорт курашлари

Токио-2020 таҳлили: Диққатимиз марказида олимпиада медалини берган спорт курашлари

Токио-2020 Олимпия ўйинларида қатнашган терма жамоаларимизнинг иштирокини таҳлил қилиш, Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаларига қаратилган йиғилишлар давом этмоқда.

Бугун спорт курашлари бўйича полвонларимизнинг чиқиши муҳокама қилинди. Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев бошчилигидаги терма жамоа мураббийлари билан курашчиларимизнинг иштироки таҳлил қилинди. Ассоциация мутасаддиларининг маълум қилишича, Олимпия ўйинларидан сўнг ҳар бир йўналишда (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) вазият чуқур ўрганилиб, тегишли хулосалар чиқарилган. Унга кўра, аёллар курашида мураббийлар штаби тўлиқлигича ўзгарган. Эркин ва юнон-рум курашида жами 5 нафар маслаҳатчи мураббийнинг хизматига эҳтиёж йўқлиги маълум бўлган.

“Олимпиададан сўнг ўзимиз иштирокимизни алоҳида таҳлил қилдик ва камчиликларимизни кўриб чиқдик. Йигитларимиз билан ишлаган Адҳам Очилов энди аёллар жамоасини бошқаради. Бу йил асосий эътиборимиз Сербияда ўтадиган 23 ёшгача бўлган тоифадаги жаҳон чемпионатига қаратилади. Боиси ушбу ёшдаги курашчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси учун асосий даъвогар бўлади. Уларнинг халқаро мусобақаларда тажриба олиши жуда муҳим”, – деди Шуҳрат Мамадалиев.

Шунингдек, йиғилиш давомида хорижлик маҳаллийлаштирилган спортчилардан имкон қадар воз кечиш, бунинг ўрнига чекка ҳудудлардан иқтидорли ёшларни саралаб олишга катта аҳамият қаратиш, спорт тиббиёти ва психология йўналишлари бўйича тажриба орттириш каби масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
21 сен 21:20:02
Zulmatni Tarketib
Norvegiyaga Jahon chempionatiga terma jamoani yubora olmagan, rahbarlar majlisga balo bormi????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг