UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Эдди Хирн Ғиёсовнинг вазнидаги чемпионлик жанги ҳақида: "Бу 2025 йилнинг АҚШдаги энг катта жанги бўлади" 0 10:35Султонов "Челленжер" турнирини қийин ғалаба билан бошлади 0 10:14Боксчиларимизнинг Жаҳон кубогидаги ғолибона юриши давом этмоқда 0 09:53"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди 0 09:27Ирландия парламентининг катта қисми сайловда Макгрегорга овоз беришдан бош тортишини билдирди 0 09:05Хоккей бўйича жаҳон чемпионати олдидан: Дастлабки рақибимиз – Қувайт 0 08:39Рамазон Темиров шахсий ҳаётига оид катта янгиликни эълон қилди. UFC жангчиси уйланяпти 0 08:18"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди! 0 07:55Сунъий интеллект Париж Олимпиадасининг ўзбекистонлик чемпионларини тасвирлади (ФОТО) 0 21:34Хоккей. Гампр жаҳон чемпионатининг расмий маскоти бўлади 0 19:23Аморим Брунуга "Реал" томонидан қизиқиш бўлаётганига муносабат билдирди 0 19:02Эдди Хирн Дмитрий Биволнинг эҳтимолий рақибини айтди 0 18:39WBC президенти Бивол ва Бенавидес жанги бўйича музокаралар ҳақида гапирди 0 18:30Хоккей. Арманистон ва Чехия термалари куч синашди 0 18:17Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда 0

03 июн 16:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тони Фергюсон жароҳатлари бўлса-да, таслим бўлмайди. Мўжиза сабаб суяги синмай қолган, ҳаттоки рақиби уни бўғаётганда ухлаб қолган

Теглар :  Тони Фергюсон
Тони Фергюсон жароҳатлари бўлса-да, таслим бўлмайди. Мўжиза сабаб суяги синмай қолган, ҳаттоки рақиби уни бўғаётганда ухлаб қолган

Жангчи


Тони Фергюсон UFC нинг энг машҳур жангчиларидан бири. Мухлислари уни қонли жанглари, ажойиб матбуот анжуманлари ва характери учун ҳам ёқтиришади. 2020-йилгача 29 та жанг ўтказиб, ундан учтасида мағлубиятга учраган. У Жастин Гейтж (жанг охирлаб қолганда ўтказиб юборган зарбасидан боши ёрилган), Чарлиз Оливейра ва Бениел Дариушдан енгилган. Тони таслим бўлса-да, ҳаракат қилишда давом этяпти. Жанг вақтида Оливейра унинг қўлини, Дариуш эса оёғини (ҳаттоки тиззасининг қирсиллагани ҳам эшитилган) жароҳатлаган. Ҳеч бир жангда Фергюсон шунчаки таслим бўлмаган.

Тони курашдан тўхтамайди: мағлуб бўлди, нокдаун ҳолатига тушди ва 2009-йилда боғилаётган вақтда ухлаб қолди



Жангчиларнинг ўз мағлубиятига қарашлари турлича бўлади: кимдир учун бу ўша вақтдаги зарурат, яна кимдир учун шармандалик. Александир Шлеменко- ҳеч қачон таслим бўлмаганидан мағрурланади. У бўғилаётганда ухлаб қолиш ҳақиқий жангчининг иши деб ҳисоблайди. Макгрегор ва Хабиб ўртасидаги жангда ирландиялик бўғилишни бошлаганда қўли билан ерга урди ва бу ҳолат орқали унга тап мачине деган ёқимсиз ибора қўллашди.

Конорнинг мағлубиятидан бир йил ўтиб Хабибнинг укаси Абубакар Нурмагамедов ҳам шу йўсинда рақибидан енгилди. Бу хейтерлар орасида кулгуга ҳамда Хабибнинг укаси ҳеч қанақасига Конордан зўр эмаслиги ҳақида гап-сўзлар тарқалишига сабаб бўлди. Абубакарнинг мағлубияти Абдулманап Нурмагамедовни ҳам жаҳлини чиқарган эди, чунки у жангчиларига охиригача курашиш кераклигини, ҳамда ихтиёрий таслим бўлиш кучсизларнинг иши деб айтар эди.
2009-йилда Фергюсон таслим бўлмади ва шунчаки ухлаб қолди. Шундан сўнг бу ҳолат бошқа умуман қайтарилмади: 2018-йилда Энтони Петтисом билан бўлган баҳсда Тони нокдаун ҳолатига тушиб қолди, бироқ рақиби ғалаба қилмаслиги учун ҳаракатдан тўхтамади. Бу иш берди ва Фергюсон техник нокаут билан Энтонини мағлубиятга учратди.
Фергюсон Оливейра ва Дариуш билан жангларда қийинчиликларга дуч келди: оёғи ҳамда қўли жароҳатланди, бироқ курашишда давом этди
Тонининг ўн икки жангдан иборат ғалабалар сериясини Жастин Гейжи тўхтатиб қўйди: у Фергюсонга шунақанги зарба йўлладики, натижада ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Одатда Тони рақибларининг юзини қонли ниқобга айлантириб қўйган бўлса (бу ҳаттоки машҳур коллажга ҳам сабаб бўлган), бу сафар унинг ўзи қурбонга айланди.
Мағлубиятидан сўнг Фергюсон тушкунликка тушиб қолди: у Оливейра ва Дариушга имконияциз ютқазди ва 2020 йилдан бери кетма-кет тўққиз баҳсда ҳам ғалаба қозона олмади. Тонининг мағлубиятлари мухлисларни хафа қилди, чунки бу кетишда у ҳеч қачон камарни қўлга кирита олмайди. Фергюсоннинг қандай ютқазиши янада ачинарли: у курашади, аммо кексайган танаси бунга дош бера олмайди. Тони тезликни йўқотди, бу орқали у рақибларига ғалаба йўлини очиб беряпти, ҳаттоки сўнгги жангларда унинг кўриниши ачинарли ҳолда.
Аммо Фергюсон шунчаки таслим бўлмади: Оливейра (ҳозирги енгил вазн тоифасида УФC чемпиони) билан жангда у кўпчилик бир неча сония ичида таслим бўладиган тирсакнинг қаттиқ ушланишига ҳам дош берди. Фергюсоннинг қайрилган қўли синиб кетадигандек кўринарди. Оғриқ сабабли рақибига мағлуб бўлиш бўғилиб таслим бўлишдан ҳам қийин. Тони буни қандай уддасидан чиққанлиги номаълум.

Жангдан сўнг UFC нинг Twitter'даги расмий саҳифасида Тони-одам эмас деган гап ёзиб қўйилиб, ўша ҳолат акс этган сурат ҳам жойланди.
Бенеил Дариуш билан жангда Фергюсон барчани ҳайратда қолдирди: у оёғининг даҳшатли оғриғига ҳам дош берди. Бу ҳол унинг рақибини ҳам ҳайратлантирди.
Жангдан сўнг Дариуш: “Зарбдан кейин, қарсиллаган товуш эшитилди. У менга ҳаммаси яхши дегандек қаради. У-ҳақиқий зомби”,-деб айтган.
Фергюсон ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига сурат жойлаб, “Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман”,-деб ёзиб қолдирди.
Унинг бу гапларидан иккита нарсани: ҳеч қачон таслим бўлмаслигини ва ҳали нафақага чиқиш нияти йўқлигини тушуниб олса бўлади. Бироқ, Дана Уайт Тонининг фаолияти тугаш нуқтасига келгани ҳақида гапираётган бўлса-да, 37-ёшли жангчи ҳали ғалаба чўққисига чиқиш имкони борлигига ишонади.
Бу ҳақида Фергюсон ўзининг Инстаграм саҳифасида қизиқарли расм жойлаб:” Мен ютқазишни ёмон кўраман. Ўйин ўзгарди ва мен спортчи сифатида нимани ўзгартириш кераклигини биламан. Аста-секин услубни ўзгартирамиз ва янада яхши ҳолга келаман. Бунга кутганимдан ҳам узоқроқ вақт кетади, бироқ биласизми ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Мени ҳисобдан четга чиқариб қўйманг. Бу болалар мен билан жанг қилишни исташмайди, лекин ўзим ҳам истамайман. Чак ва Беннини ғалабаси билан табриклайман. Ярамаслар! Агар биринчи ўринда бўлмасанг, охиргисида қолиб кетасан”,-деб ёзиб қолдирган.

Sports.ru сайти асосида Қаюмова Озода тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг