UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

09 окт 11:04
Янгиликлар

Футбол

Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин

Теглар :  Тони КроосРеал
Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос профессионал мураббийлик фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда.

Испаниянинг нуфузли Diario AS нашри тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли собиқ футболчи катталар футбол мақомидаги топ-клубларни бошқариш истагида жиддий эканини билдирган.

Маълумотларга кўра, таниқли собиқ ярим ҳимоячи Қироллик Испания футбол федерациясини (RFEF) ўз режаларидан расман хабардор қилган. Кроос кейинги мавсум бошланадиган собиқ профессионал ўйинчилар учун мўлжалланган махсус тезлаштирилган мураббийлик курсида ўқишни бошламоқчи.

Мазкур ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаш немец мутахассисига “А” тоифали тренерлик лицензиясини қўлга киритиш имкониятини беради. Таъкидланишича, Кроос фақат болалар-ўсмирлар футболи ёки академиялар билан чекланиб қолмоқчи эмас, балки энг юқори даражадаги катталар жамоаларидан бирини бошқариб, тўлақонли дебют қилишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2024 йилнинг ёзида ўзининг футболчилик фаолиятига расман якун ясаганини эълон қилганди. Унинг сўнгги клубдаги ўйини “Реал” сафида Чемпионлар лигаси финалидаги ғалаба бўлган бўлса, шундан сўнг у Германия терма жамоасига ўз уйида ўтган Европа чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришга ёрдам берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг