UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

31 июл 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тони Фергюсон олтинчи мағлубиятидан кейин "тилга кирди"

Теглар :  Тони Фергюсон
Енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон кеча тонгда Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтган UFC 291 турнирида Бобби Гринга ютқазиб қўйганди.

Бу америкалик тажрибали жангчининг UFC октагонида кетма-кет қабул қилиб олган олтинчи мағлубияти бўлди. 

"Мен кеча октагонга бутун дунёга ҳали ҳамон мавжуд эканимни исботлаш учун чиқдим. Бу жангга ўзгача тарзда тайёргарлик кўрдим. Машғулот лагерим ҳам аввалгиларидан кескин тарзда фарқ қилди. Фаолиятимдаги энг яхши тайёргарлик жараёнини ўтказдим деб бемалол айта оламан. 

Жанг бошланган пайтда ўзимни ҳотиржам ва ишончли сездим. Бобби кўзимга қўлини суқиб олишига қадар ҳаммаси режа асосида кетаётганди. У бу ишни атайин қилди деб ўйлайман. Бобби аввалги жангларида ҳам рақибларига шундай ҳунар кўрсатганди. Бу ҳолат кўриш ҳолатимни пасайтирмай қолмади. Мўлжални аниқ олишда қийинчиликка дуч кела бошладим. Шунга қарамай, жангни давом эттиришдан бош тортиш ҳақида ўйламадим. Ваҳоланки, шифокор мендан бир неча бор жангни давом эттирмаслигимни сўради. 

Фаолиятим давомида ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга интилганман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Афсуски, спортда ҳар доим ҳам сен ўйлаган нарсалар бўлавермайди. Омадсизликлар спортнинг ажралмас бўлаги. Кўзимга бармоғи кириб кетганини мағлубиятимга баҳона сифатида ҳам келтирмайман. Олдинга интилишда давом этаман. 

Фаолиятимни якунлаш ниятидан йироқман. Дана Уайт, Хантер Кэмпбелл ва жамоам билан ҳамкорлигимни давом эттираман. Мухлисларим, оила аъзоларимга катта раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватлаши мени олға қадам босишга ундайди. Эртага офтальмолог ҳузурига бораман ва кўзимнинг ҳолатини текширувдан ўтказаман. Кейин эса тиббий хулосага қараб режаларимни тузиб оламан", - деди Фергюсон.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг