UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 сен 17:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин

Илия Топурия ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги потенциал жанг чемпионлик мақомига эга бўлмаса ҳам, UFC рақамли турнирининг марказий жанги (main event) бўлиш учун етарлича нуфузга эга, деб ҳисоблайди дунёнинг энг кучли лигаси раҳбари Дана Уайт.

"Менинг жавобим – ҳа! Бу жуда катта жанг. Ҳамма мендан "кейин нима бўлади?" деб сўраяпти. Шуни айтишим мумкинки: бу ёқимли муаммо. Жастин Гэтжи ёки Пэдди Пимблетт? Улардан қайси бири Топурияга рақиб бўлмасин, биз барибир ютамиз", – деди ташкилот раҳбари UFC on Paramount мухбирининг саволига жавоб берар экан.

UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Жастин Гэтжи жорий йилда октагонга қайтмаслиги аниқ эканлиги ва у тез-тез фаолиятини якунлаш ҳақида гапираётганини ҳисобга олсак, Илия Топурия ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги жанг энг эҳтимолий вариант бўлиб кўринмоқда. Айниқса, Дана Уайт сўнгги бир неча кун ичида бу имкониятни икки марта тилга олди.

Ўтган ҳафта Топурия Гэтжига қарши бирлаштирувчи жангдаги мағлубиятидан сўнг сақлаб келган деярли уч ойлик сукунатни бузди ва октагонга қайтиш ниятида эканлигини маълум қилди. UFC президенти эса унинг жамоаси "Эл Матадор" билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Айни дамда ташкилот ўзининг рақамли шоулари учун чемпионлик жангларини топишда қийинчиликларга дуч келмоқда, шу боис британиялик ва испан-грузин жангчилари ўртасидаги тўқнашув Нью-Йоркдаги ноябрь ойида бўлиб ўтадиган UFC 334 ёки Лас-Вегасдаги декабрь ойидаги UFC 335 турнирининг марказий жанги бўлиши эҳтимоли юқори.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг